Ўзбекистон

Тошкентда ИИБ биносида ППХ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Унинг машинасидан ўткир ҳидли модда солинган пакетлар топилган.

Тошкентда ИИБ биносида ППХ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

 

Чилонзор туманида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига пора беришга уриниш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

 

Жорий йил 27-март куни тунги соат 00:30 ларда ППХ инспекторлари томонидан “Сеоул Мун” сайилгоҳи автотураргоҳида шубҳали ҳаракатлари билан эътиборни тортган Ж.Қ ва З.Ж. лар тўхтатилиб, текширув ўтказилган.

 

Текширув давомида 1998-йилда туғилган З.Ж бошқарувида бўлган MG5 Scorpio автомашинаси кўздан кечирилганда, ичидан ўткир ҳидли модда солинган пакетлар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Шундан сўнг фуқаро З.Ж аниқланган ҳолат юзасидан ҳуқуқий чора кўрилмаслиги эвазига сафдор Қамариддин Бекмуродовга 7 000 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган. Бироқ ходим ушбу ноқонуний таклифни рад этиб, ҳолат юзасидан ички ишлар органларининг тегишли бўлинмасига мурожаат қилган.

 

Кейинчалик, Чилонзор туман ИИБ биносида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро З.Ж пора сифатида 7 000 АҚШ долларини бераётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси (“Пора бериш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"