Жаҳон

Толибон юзини ёпмаган ва тор кийинган аёлларни қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Ҳужжатда намоз рўмолисиз, юзи очиқ ҳолда, тор кийимларда ёки пардоз қилиб кўчага чиққан аёллар Толибоннинг ахлоқ назоратчилари томонидан қўлга олиниши қайд этилган.

Толибон юзини ёпмаган ва тор кийинган аёлларни қамоққа олиш билан огоҳлантирди

Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида Толибон аёлларнинг кийиниш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирмоқда. Маҳаллий манбалар ва Аmu TV қўлга киритган ҳужжатга кўра, белгиланган талабларга амал қилмаган аёллар ҳибсга олиниши мумкин.

 

Хабарга кўра, Толибоннинг Эзгуликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш бошқармаси эркак оила аъзоларини аёлларнинг жамоат жойларида “тўғри ҳижоб” қоидаларига риоя этишини таъминлашга чақирган.

 

Ҳужжатда намоз рўмолисиз, юзи очиқ ҳолда, тор кийимларда ёки пардоз қилиб кўчага чиққан аёллар Толибоннинг ахлоқ назоратчилари томонидан қўлга олиниши ва аёллар сақлаш муассасаларига юборилиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Шунингдек, аёлларнинг кийиниш қоидаларига риоя этишига оила эркаклари жавобгар ҳисобланади. Ҳужжатда қоидабузарликлар суд органларига юборилиш ва бошқа ҳуқуқий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, ушбу кўрсатма Толибон вакиллари иштирокидаги йиғилишдан сўнг қабул қилинган. Тарқалган аудиоёзувда янги тартиблар 6 июнь кунидан кучга кириши айтилган. Маҳалла вакиллари ва масжид имомларига аҳолини янги талаблар ҳақида огоҳлантириш топширилган.

 

Сўнгги ойларда Ҳиротнинг Шаҳр-э Нав, 29 Ҳут айланмаси, Бакробод ва Лайлами йўли каби ҳудудларида назорат пунктлари ташкил этилиб, автомобиллар ва таксилар текширувдан ўтказилаётгани маълум қилинган. Аҳоли вакилларининг айтишича, назоратчилар айрим аёлларнинг кийимларини Толибон стандартларига мос эмас деб баҳолаган.

 

Толибон 2021 йилда ҳокимиятга қайтганидан буён аёллар ва қизларга нисбатан қатор чекловларни жорий этган. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари маълумотларига кўра, бу даврда аёлларнинг таълим, меҳнат ва жамоат ҳаётидаги иштирокини чекловчи 100 дан ортиқ фармон қабул қилинган.

 

Аввалроқ, Толибон етакчиси томонидан “Турмуш ўртоқларни ажратиш тамойиллари” деб номланган 31 моддадан иборат ҳужжат тасдиқлангани, унда қизлар 12 ёшида турмушга чиқишлари мумкин ва бундай никоҳни бекор қилиш деярли имконсизлиги маълум қилинган эди.

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

“Ҳаммаси Америка томонига боғлиқ”: Эрон икки кун ичида сулҳга келишишга тайёр

Ароқчининг айтишича, натижа Америка томонининг жавобларига боғлиқ.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.