Жаҳон

АҚШда маҳкумлар қатл этилиши мумкин

Доналд Трамп тегишли қарорни қабул қилса, бу АҚШ ҳарбий тизими томонидан 1961 йилдан буён амалга ошириладиган илк қатл бўлади.

АҚШда маҳкумлар қатл этилиши мумкин

АҚШ армияси “Қатъий адолат” (Оператион Resolute Justice) деб номланган махсус режа доирасида ҳарбий судлар томонидан ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳкумларни қатл этиш жараёнига тайёргарлик кўрмоқда.

 

ABC News маълумотларига кўра, режа маҳкумларни Канзас штатидаги Форт-Левенворт ҳарбий қамоқхонасидан Индиана штатининг Терре-Ҳот шаҳридаги федерал қатл муассасасига кўчиришни назарда тутади. Ҳужжатда АҚШ Президенти томонидан ўлим жазолари тасдиқланганидан сўнг уларни ижро этиш учун зарур ташкилий чоралар кўриш белгиланган.

 

АҚШ қонунчилигига мувофиқ, ҳарбий судлар ўлим жазосини тайинлаши мумкин, бироқ ҳукм фақат президентнинг алоҳида тасдиғидан кейин ижро этилади.

 

Нашрнинг ёзишича, агар Доналд Трамп тегишли қарорни қабул қилса, бу АҚШ ҳарбий тизими томонидан 1961 йилдан буён амалга ошириладиган илк қатл бўлади. Мамлакат тарихидаги сўнгги ҳарбий қатл айнан ўша йили амалга оширилган.

 

Жорий йил апрель ойида АҚШ Адлия вазирлиги федерал даражадаги ўлим жазосини қўллаш амалиётини тиклашга қаратилган бир қатор чораларни эълон қилган эди. Улар орасида ўлимга олиб келувчи инъекция протоколини қайта жорий этиш ва айрим ҳолларда отиб ташлаш усулидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ҳам бор.

 

Шунингдек, бу қарорлар собиқ президент Жо Байден маъмурияти даврида амалда бўлган федерал қатл бўйича мораторий бекор қилинганидан кейин қабул қилинган.

 

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп 2024-йилги сайловолди кампанияси давомида АҚШ фуқароларини ўлдирган муҳожирларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш ташаббусини илгари сурган эди.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"