Ўзбекистон

Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилади

Комплаенс хизмати коррупциянинг олдини олиш, ходимлар томонидан қонунчилик ва касб этикаси талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.

Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорат тизими самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди.

 

Унда суд тизимида коррупсиявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда ходимларнинг масъулиятини оширишга қаратилган таклифлар муҳокама қилинди.

 

Хусусан, суд аппарати ходимлари орасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизматини ташкил этиш таклиф қилинди. Мазкур хизмат тўғридан-тўғри Олий суд раисига бўйсуниб, ҳудудий судларда фаолият юритувчи комплаенс инспекторларидан иборат бўлади.

 

Тақдимот давомида суд тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича қатор бошқа чоралар ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, судлар аппаратида хавфи юқори бўлган лавозимлар рўйхати тасдиқланади, хавф даражаси юқори жараёнларни рақамлаштириш ва инсон омилини камайтириш чоралари кўрилади.

 

Шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимлари учун даромад ҳамда мол-мулк декларацияларини тақдим этиш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган электрон тизимини жорий этиш, коррупция ва интизом бузилишлари хавфини аниқловчи ахборот тизимларини ишга тушириш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

 

Бундан ташқари, суд аппаратига ишга қабул қилиш тизимини очиқ танлов ва меритократия тамойиллари асосида ташкил этиш, номзодларнинг касбий ва ахлоқий сифатларини баҳолашнинг замонавий механизмларини жорий этиш таклиф этилди.

 

Ходимлар учун манфаатлар тўқнашувига олиб келувчи фаолият ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, чет элда ҳисобварақ очиш каби чекловлар назарда тутилади.

 

Тақдимотда суд аппарати ходимлари учун ихтисослашган хизмат кийимини жорий этиш таклифи ҳам кўриб чиқилди. Бу ходимлар масъулияти, хизмат интизоми ва этика маданиятини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилди.

 

Давлат раҳбари суд тизимида шаффофлик, ҳалоллик ва адолат муҳитини мустаҳкамлаш фуқароларнинг судларга бўлган ишончини оширишда муҳим омил эканини таъкидлаб, илгари сурилган таклифларни пухта ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.