Жаҳон

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

АҚШ Жаҳон чемпионати ҳакамини мамлакатга киритмади

АҚШ ҳукумати сомалилик футбол ҳаками Умар Абдулқодир Артаннинг мамлакатга киришига рухсат бермади. Шу сабабли у 2026-йилги FIFA Жаҳон чемпионати доирасидаги фаолиятини бошлай олмайди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

FIFA маълумотига кўра, Артан дам олиш кунлари АҚШ ҳудудига киритилмагани сабабли турнир олдидан машғулотларда қатнаша олмайди ва мусобақа ўйинларини бошқара олмайди. У Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарадиган илк сомалилик ҳакам бўлиши кутилаётганди.

 

Сомали ҳукумати ҳакамнинг АҚШга киришига рухсат берилиши учун АҚШ ва FIFA билан музокаралар олиб борганини, бироқ бу уринишлар самара бермаганини маълум қилди. Мамлакат Спорт вазирлиги Артаннинг халқаро майдондаги ютуқлари Сомали халқи учун фахр манбаи эканини таъкидлади.

 

Reuters агентлигига кўра, Сомали расмийлари ҳакамнинг турнирда иштирок этишини таъминлаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

 

FIFA эса иммиграция ва виза масалалари мезбон давлат ваколатига киришини билдириб, ташкилот бундай қарорларни қабул қилиш жараёнида иштирок этмаслигини маълум қилди. FIFA расмий сайтида Артан қайси учрашувни бошқариши керак бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

 

АҚШ Божхона ва чегара назорати хизмати маълум қилишича, шанба куни Истанбулдан Маямига келган Сомали фуқароси қўшимча текширувдан ўтказилган ва текширув натижалари асосида мамлакатга киритилмаган. Идора бундай қарор миллий хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва иммиграция маълумотлари асосида ҳар бир ҳолат бўйича алоҳида қабул қилинишини билдирган.

 

ОАВ хабарларига кўра, 2025 йилда Африканинг энг яхши эркак ҳаками деб топилган Артанда АҚШга кириш учун амалдаги виза мавжуд бўлган.

 

Артаннинг ўзи эса вазиятга қарамай, ҳакамлик фаолиятини давом эттириш ва келажакдаги вазифаларга эътибор қаратишини маълум қилган.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.