Спорт

Ҳимоядаги хатолардан кўра жамоамиздаги ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим — Фабио Каннаваро

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нидерландияга қарши учрашув юзасидан фикр билдирди.

Ҳимоядаги хатолардан кўра жамоамиздаги ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим — Фабио Каннаваро

 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувидан сўнг жамоа ўйини юзасидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Мутахассиснинг таъкидлашича, жамоа кучли рақибга қарши майдонда кўплаб ижобий жиҳатларни намойиш эта олган.

 

“Ҳисоб 1:0 бўлган вазиятда ҳам футболчиларимиз ўйин тартибини йўқотмади. Жамоа бўлиб ҳаракат қилишда давом этдик ва баҳс охиригача курашдик. Бундай даражадаги терма жамоаларга қарши ўйнаш осон эмас, бироқ учрашув давомида кўплаб ижобий жиҳатларни кўрдим”, — деган мураббий.

 

Каннаваро бундай учрашувлар футболчилар учун муҳим тажриба мактаби эканини таъкидлаб, кучли рақибларга қарши баҳсларда жамоа янги сабоқлар олишини қайд этган.

 

Ҳимоядаги хатолар ҳақида фикр билдирган мутахассис футболни хатоларсиз тасаввур қилиб бўлмаслигини айтди.

 

“Футболда хатолар бўлиб туради. Бу нормал ҳолат. Бизнинг вазифамиз футболчиларга бундай хатолар сонини камайтиришда ёрдам беришдир. Аммо ростини айтсам, бугун ҳимоядаги камчиликлардан кўра жамоамиздаги ижобий жиҳатларни кўпроқ кўрдим”, — деди у.

 

Шунингдек, бош мураббий жамоанинг жисмоний тайёргарлиги бўйича олиб борилган ишлардан қониқиш ҳосил қилганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, тайёргарлик жараёни бир ойдан ортиқ давом этган, легионер футболчилар эса кейинроқ йиғинга қўшилган.

 

“Жисмоний тайёргарлик борасида яхши иш олиб борганимизга ишонаман. Албатта, айрим футболчилар билан боғлиқ ҳал этилиши керак бўлган масалалар мавжуд ва биз бу йўналишдаги ишларни давом эттирамиз”, — дея қўшимча қилган Каннаваро.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.