Ўзбекистон

Ўзбекистонда чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади

Қонун лойиҳаси хорижий инвесторлар ва малакали мутахассисларни рағбатлантиришга қаратилган.

Ўзбекистонда чет элликлар учун махсус солиқ режими жорий этилади

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари хорижий фуқаролар учун махсус солиқ режимини жорий этиш ҳамда профессионал кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллади.

 

Қонун лойиҳасига кўра, чет эл фуқароларига махсус солиқ режими жорий этилиши режалаштирилмоқда. Ҳужжатда бундай шахсларни махсус тартиб асосида солиқ резиденти сифатида тан олиш механизми ҳам назарда тутилган.

 

Лойиҳага мувофиқ, хорижий фуқаролар белгиланган миқдордаги тўловни амалга ошириши, шунингдек, ваколатли банк ёки крипто-активлар айланмаси бўйича лицензияга эга платформаларда ҳисоб очиши лозим бўлади.

 

Шунингдек, қонун лойиҳаси билан махсус солиқ режимидан фойдаланувчи хорижликларнинг вояга етган яқин қариндошлари Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида олган даромадларини солиққа тортишдан озод этиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

Ҳужжатда дуал таълим тизимини қўллаб-қувватлашга қаратилган нормалар ҳам ўрин олган. Жумладан, дуал таълим асосида таҳсил олаётган ходимлар иш ҳақидан ундириладиган ижтимоий солиқ ставкасини икки баравар камайтириш таклиф этилмоқда.

 

Депутатлар мазкур қонун лойиҳаси хорижий инвесторлар ва малакали мутахассисларни жалб этиш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун замонавий билим ва кўникмаларга эга кадрлар тайёрлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.