Ўзбекистон

Диний- маърифий йўналиш талабалари учун “Ислом маърифати” стипендияси жорий этилади

“Исломда аёлларнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ва кўргазма ўтказилади. Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини ривожлантириш режалари юзасидан тақдимот билан танишди.

Диний- маърифий йўналиш талабалари учун “Ислом маърифати” стипендияси жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятини янада ривожлантириш режалари юзасидан тақдимот билан танишди.

 

Тақдимотда марказнинг илмий-тадқиқот ва маърифий фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор ташаббуслар кўриб чиқилди. Жумладан, диний-маърифий йўналишда таҳсил олаётган магистр ва докторантлар учун “Ислом маърифати” стипендиясини жорий этиш режалаштирилгани маълум қилинди.

 

Шунингдек, марказ илмий журналини халқаро Scopus ва Web of Science базаларига киритиш, илмий марказларнинг ягона интеграциялашган платформасини яратиш ҳамда қўлёзмаларнинг рақамли каталогини тайёрлаш режалаштирилган.

 

Маданий меросни қайтариш йўналишида дунё аукционлари, музейлари ва хусусий коллекцияларида сақланаётган Ўзбекистонга оид ноёб артефактларни аниқлаш ва Ватанга қайтариш бўйича доимий механизм яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 

Бундан ташқари, “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” мавзусида I халқаро Ислом форумини ўтказиш, БМТ ва UNESCO тузилмаларида Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Имом Бухорий, Имом Мотуридий ва Имом Термизий илмий меросига бағишланган махсус тақдимотлар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Марказ тақдимотларини 55 та давлатда ташкил этиш, “Исломда аёлларнинг ўрни” мавзусида халқаро конференция ва кўргазма ўтказиш, Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази, ICESCO, IRCICA, TURKSOY ва бошқа халқаро ташкилотлар билан қўшма илмий-маърифий лойиҳаларни амалга оширишга кўрсатма берилди.

 

Хорижий журналистлар ва халқаро медиа тузилмалар билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида пресс-турлар, халқаро медиа клублар ва медиа анжуманлар ташкил этилади. Марказ брендини глобал миқёсда мустаҳкамлаш учун фотокўргазмалар, тематик тақдимотлар ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналарда давра суҳбатлари ўтказилади.

 

Шунингдек, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига келувчи зиёратчи ва сайёҳлар учун янада қулай шароитлар яратиш, ташрифларни тартибли ва мазмунли ташкил этиш, уларга ахборот ва гид хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Маълумотларга кўра, жорий йил март ойида фаолият бошлаган Ислом цивилизацияси марказига 1 июнь ҳолатига кўра 500 мингга яқин маҳаллий ва хорижий меҳмон ташриф буюрган.

 

Президент марказ халқимизнинг бой маданий мероси ва маърифатпарварлик анъаналарини дунёга намойиш этувчи нуфузли масканга айланиши зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.