Жаҳон

Эронда 20 минг киши сувсиз қолди

АҚШ ҳужумлари сабаб мамлакатда иккита йирик сув омбори вайрон бўлган.

Эронда 20 минг киши сувсиз қолди

 

АҚШнинг Эрон ҳудудига берган зарбалари оқибатида Ҳормозгон вилоятида камида 20 минг киши ичимлик суви таъминотисиз қолди. Бу ҳақда вилоят сув таъминоти ва санитария компанияси бош директори Ҳамза Пурга таяниб Fars маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, Куҳестак шаҳри ҳамда Бамани ҳудудидаги 10 та қишлоқни ичимлик суви билан таъминлаб келган инфратузилма обектлари ҳужумлар натижасида вайрон бўлган. Хусусан, сиғими 500 ва 2000 куб метр бўлган иккита бетон сув омбори жиддий зарар кўрган.

 

“20 минг нафарга яқин аҳолига хизмат кўрсатиб келган ичимлик суви тақсимлаш тизими АҚШ ҳужумлари натижасида ишдан чиқди”, — дя та'кидлаган Ҳамза Пур.

 

Маълум қилинишича, ҳодисадан сўнг қатор қишлоқларда сув таъминоти тўхтаган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимият ва масъул ташкилотлар аҳолини муқобил манбалар орқали сув билан таъминлаш чораларини кўрмоқда.

 

Эрон ОАВлари аввалроқ АҚШ томонидан Ҳормозгон вилоятининг Сирик шаҳри ҳудудидаги сув инфратузилмасига зарбалар берилгани ҳақида хабар қилган эди. Ҳужумлар оқибатида айрим телекоммуникация обектлари ҳам зарар кўргани билдирилган.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги маълумотларига кўра, зарбалар Ҳормуз бўғози яқинида АҚШнинг AH-64 Apache вертолёти йўқ қилингани ортидан амалга оширилган. Шундан сўнг Эрон томони Яқин Шарқдаги айрим АҚШ ҳарбий обектларига жавоб зарбалари берганини маълум қилган.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Эронда 20 минг киши сувсиз қолди | Zamon.uz