Жаҳон

Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 31 киши қўлга олинди

Операция давомида қурол-яроғ, экстремистик адабиётлар ва нақд пул мусодара қилинди.

Қирғизистонда террорчилик ҳужумларини режалаштирган 31 киши қўлга олинди

 

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) томонидан Ўш ва Боткен вилоятларида ўтказилган кенг кўламли аксилтеррор операцияси давомида террорчилик фаолиятида гумон қилинаётган 31 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда For.kg нашри хабар берди.

 

Маълум қилинишича, махсус тадбирлар 9-июн куни амалга оширилган. Тергов маълумотларига кўра, қўлга олинганлар “Катиба ат-Тавҳид вал-Жиҳод” ҳамда ИШИД террорчилик ташкилотлари билан алоқадор бўлиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва диний етакчиларга қарши террорчилик ҳужумларини режалаштирган.

 

Операция натижасида Ўш вилоятида 11 нафар, Боткен вилоятида эса 20 нафар гумонланувчи қўлга олинган.

 

Тинтувлар давомида диний-экстремистик мазмундаги материаллар, тўртта ўқотар қурол ҳамда нақд пул маблағлари мусодара қилинган.

 

Қирғизистон махсус хизматлари ҳозирда қўлга олинганларнинг эҳтимолий шерикларини аниқлаш, шунингдек, гуруҳнинг молиялаштириш манбалари ва алоқаларини ўрганиш бўйича тергов-суриштирув ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"