Ўзбекистон

Тошкент вилоятида 10 кг кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Мусодара қилинган кумушнинг умумий қиймати 235 миллион 229 минг сўмни ташкил этади.

Тошкент вилоятида 10 кг кумушни ноқонуний сотмоқчи бўлган шахс ушланди

 

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро 13 дона қуйма бўлакдан иборат жами 10 килограмм 35 грамм кумушни 20,8 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мутахассислар хулосасига кўра, мусодара қилинган кумушнинг умумий қиймати 235 миллион 229 минг сўмни ташкил этади.

 

Терговга қадар текширув жараёнида ушбу фуқаро заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖ ходими экани аниқланган. Корхонада олтин ва кумуш маҳсулотларига қайта ишлов берилгани, бироқ қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш фаолиятини амалга ошириш учун тегишли рухсат мавжуд эмаслиги маълум бўлган.

 

Шунингдек, текширув давомида ушбу манзилда умумий қиймати 3 миллиард 483 миллион сўмлик 58 килограмм кумуш ҳамда 2,2 килограмм олтин сақланаётгани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"