Ўзбекистон

Тошкентдаги “Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади

Бекатда реконструкция ишлари олиб борилиб, лифт ва янги турникетлар ўрнатилади.

Тошкентдаги “Чинор” метро бекати 50 кунга ёпилади

 

Тошкент метрополитенининг “Чинор” метро бекатида йўловчилар учун янада қулай ва замонавий инфратузилма яратиш мақсадида реконструкция ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ахборот хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида 2026 йил 30 апрел куни ўтказилган 25-сон йиғилиш баённомаси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

 

Реконструкция доирасида бекатнинг кириш ва чиқиш қисмлари кенгайтирилади, ёши улуғ фуқаролар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда болали оилалар учун 4 та катта сиғимли замонавий лифт ўрнатилади. Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида қўшимча 12 та турникет ўрнатилиши режалаштирилган.

 

Шу муносабат билан, жорий йилнинг 13 июнидан бошлаб “Чинор” метро бекати 50 кун муддатга вақтинча йўловчилар учун ёпилади.

 

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Чинор” ва “Янгиҳаёт” метро бекатлари ўртасида махсус метробуслар қатнови йўлга қўйилади. Метробуслар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланиб, йўловчиларнинг манзилларига ўз вақтида етиб боришига хизмат қилади.

 

“Тошкент метрополитени” юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраб, амалга оширилаётган ишлар метро инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва йўловчилар учун замонавий шароитлар яратишга қаратилганини таъкидлади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.