Жаҳон

Украина дронлар билан Россия тарих музейига зарба берди

Ҳозирча қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Украина дронлар билан Россия тарих музейига зарба берди


 
Украина дронлари Россия назорати остидаги Қримнинг Севостопол шаҳридаги тарихий музейга зарба берди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Бу ҳақида Reuters хабар қилди.


 
Қайд этилишича, Қрим маъмурияти дрон ҳужумлари сабаб тунги поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритган. Бу қарор бир неча кун аввал дрон зарбаси оқибатида поезд машинисти ёрдамчиси ҳалок бўлганидан кейин қабул қилинган.


 
10 июн куни эрталаб Севастопол ҳудудида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳудудлари, шунингдек, Қора денгиз ва аннекция қилинган Қрим устида 326 та Украина дронлари йўқ қилинганини хабар қилган.


 
Севостопол губернатори Михаил Развожаев музейнинг том қисми ёнганини маълум қилган. Унга кўра, ёнғинни ўчириш учун 80 дан ортиқ одам ва 22 та техника жалб қилинган.


 
“Ваҳшийлар биз учун қадрли нарсаларга ҳужум қилиб, тарихимизни йўқ қилишга ҳаракат қилмоқда. Бизни бу билан қўрқитиб бўлмайди. Сизлар фақат бутун дунёга ўз ёмон тарафингизни кўрсатяпсиз”, дея ёзган Михаил Развожаев ўзининг Телеграм каналида.


 
Маълумот учун, музей 1853-1856 йиллардаги Қрим урушига бағишланган. Мазкур урушда Россия империяси Усмонли империяси, Буюк Британия, Франсия ва Сардиния қироллигидан иборат коалицияга қарши жанг қилиб, мағлуб бўлган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"