Ўзбекистон

Ўзбекистонда Жанубий Кореяга иш ва ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Еттита ҳудудда ўтказилган рейдларда миграция билан боғлиқ фирибгарлик схемаларига чек қўйилди.

Ўзбекистонда Жанубий Кореяга иш ва ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

 

Ўзбекистонда фуқароларни Жанубий Кореяга ишга ва ўқишга юборишни ваъда қилиб, улардан пул ундириш билан шуғулланган бир неча шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

 

Қайд этилишича, тезкор тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Самарқанд, Андижон, Сирдарё ва Навоий вилоятларида ўтказилган.

 

Хусусан, Хўжайли туманида фуқаро А. Р. гўёки юқори лавозимли танишлари орқали бир фуқарони 10 250 АҚШ доллари эвазига Жанубий Кореяга ишга юборишини ваъда қилиб, келишилган маблағнинг 5 минг долларини олаётган вақтида ушланган.

 

Фарғона вилоятида эса муқаддам судланган фуқаро Д. Р. 10 нафар фуқарони 55 минг АҚШ доллари эвазига Кореяга ўқиш ва ишга юборишни ваъда қилиб, 4 минг доллар олган вақтида қўлга олинди. Терговга қадар текширув давомида унинг яна 46 нафар фуқародан жами 196 минг 650 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

 

Самарқанд вилоятида фуқаро Ж. Х. икки нафар фуқарога Корея учун ишчи визаси расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 12 минг доллар эвазига келишилган маблағнинг 3 минг долларини олаётган вақтда ушланган.

 

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида фуқаро М. О. бир фуқарога Кореяга кетиш учун ишчи виза олиб беришни ваъда қилиб, 6 минг доллардан 3 минг долларини олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Сирдарё вилоятида фуқаро Н. Т. миграция тизимида ишловчи танишлари орқали фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 1 900 АҚШ доллари ҳамда 1,2 миллион сўм олаётган вақтида ушланди. Яна бир ҳолатда эса муқаддам судланган фуқаро Ш. Б. спорт визаси орқали Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 1 300 АҚШ доллари ва 2,4 миллион сўм олаётган вақтида қўлга олинган.

 

Навоий вилоятининг Конимех туманида фуқаро А. И. миграция тизимидаги танишлари орқали фуқарони Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

 

Шунингдек, Фарғона вилоятида фуқаро A.T. икки нафар фуқарони 9 600 АҚШ доллари эвазига Кореяга ўқишга юборишни ваъда қилган. Тезкор тадбир давомида ушбу маблағнинг 600 АҚШ доллари олдиндан олинган вақтида ҳолат фош этилган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"