Спорт

Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмади

ЖЧ—2026 иштирокчи мамлакатларидан 11 тасида виза рад этиш даражаси 40 фоиздан юқори.

Ўзбекистонлик мухлисларнинг ярмидан кўпи АҚШ визасини ололмади

BBC хабарига кўра, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинларини стадиондан бевосита томоша қилишни истаган кўплаб мамлакатлар фуқаролари, жумладан ўзбекистонлик мухлислар ҳам АҚШ ва бошқа мезбон давлатлар визасини олиш жараёнида жиддий тўсиқларга дуч келмоқда.

 

Таҳлилларга кўра, мундиалга йўл олган давлатлар фуқароларининг қарийб чорак қисмидан кўпроғи саёҳат чекловлари ёки виза рад этилиш ҳолатларига учрамоқда. Айрим ҳолатларда эса аризаларнинг катта қисми рад этилмоқда.

 

BBC қайд этишича, вазият АҚШда олиб борилаётган қатъий иммиграцион сиёсат ва саёҳат чекловлари билан янада мураккаблашган. Ушбу чекловлар рўйхатига турнирга йўлланма олган Гаити, Эрон, Сенегал ва Кот-дъИвуар каби давлатлар ҳам киритилган бўлиб, уларнинг фуқаролари учун АҚШ визасини олиш амалда жуда қийинлашган.

 

АҚШ Давлат департаменти маълумотларига кўра, Жаҳон чемпионати — 2026 иштирокчи мамлакатларидан 11 тасида виза рад этиш даражаси 40 фоиздан юқори. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон билан бирга Эквадор, Миср, Жазоир, Иордания ҳамда бир қатор Африка давлатлари ҳам бор.

 

Шунга қарамай, ФИФА мухлислар учун виза жараёнини тезлаштириш мақсадида ФИФА Пасс тизимини жорий этган. Бироқ мутахассислар таъкидлашича, ушбу тизим виза берилишини кафолатламайди.

 

АҚШ расмийлари эса қатъий текширувларни миллий хавфсизликни таъминлаш ва визаси тугагандан сўнг мамлакатда ноқонуний қолиб кетиш ҳолатларининг олдини олиш билан изоҳламоқда.

 

Виза билан боғлиқ муаммолар фақат АҚШ билан чекланиб қолмаган. Турнир мезбонларидан бири бўлган Канада ва Мексикада ҳам иммиграцион тартиблар қатъий. 

 

Хусусан, Мексиканинг Ўзбекистон, Ироқ, Кот-дъИвуар ва Сенегал каби саккизта иштирокчи давлатда дипломатик ваколатхонаси ёки элчихонаси йўқлиги мухлисларнинг ўйинларга бориш имкониятини сезиларли даражада чеклаб қўймоқда.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.