Спорт

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

Машарипов миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаши ҳам мумкин.

Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмайди

 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин.

 

ЎзА хабарига кўра, футболчи жароҳатидан тўлиқ тикланмагани сабабли терма жамоанинг якуний қайдномасидан чиқарилиши кутилмоқда. Унинг ўрнига 26 нафар футболчидан иборат таркибга Русланбек Жиянов киритилиши мумкин.

 

Маълум қилинишича, Машарипов жароҳатига қарамай майдонга тушиш истагини билдирган.

 

Якуний қарор Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро томонидан қабул қилинган. Айни пайтда Русланбек Жияновнинг таркибга жалб этилиши бўйича масала ҳали расман якуний тасдиқланмаган.

 

Шунингдек, айрим манбаларда Машариповнинг миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаши эҳтимоли ҳам тилга олинмоқда. Ҳозирча бу борада расмий маълумот берилмаган.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.