Жаҳон

Афғонистондаги инқироз чуқурлашмоқда, хавфсизлик ҳодисалари 57 фоизга ошди – БМТ

2026 йилда мамлакатда 21,9 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож бўлиши прогноз қилинмоқда.

Афғонистондаги инқироз чуқурлашмоқда, хавфсизлик ҳодисалари 57 фоизга ошди – БМТ

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги хавфсизлик ва гуманитар вазият сезиларли даражада ёмонлашаётганини маълум қилди. Ташкилотнинг навбатдаги ҳисоботида қайд этилишича, жорий йилнинг феврал-апрел ойларида мамлакат бўйлаб 3 687 та хавфсизлик ҳодисаси қайд этилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 57,7 фоизга кўпдир.

 

Вазиятнинг кескинлашишига Афғонистон ва Покистон ўртасидаги чегара ҳудудларида юзага келган ҳарбий тўқнашувлар ҳам сабаб бўлган. БМТ маълумотларига кўра, 26 январдан 31 мартгача давом этган можаро оқибатида 764 нафар тинч аҳоли жабрланган, улардан 372 нафари ҳалок бўлган. Энг йирик талафот 16-март куни содир бўлиб, Покистоннинг ҳаво ҳужуми натижасида Кобулдаги реабилитация марказида камида 269 киши ҳалок бўлган.

 

Чегаралараро артиллерия зарбалари ва дрон ҳужумлари туфайли қарийб 94 минг киши ўз яшаш жойларини тарк этишга мажбур бўлган. Мажбурий кўчирилганларнинг асосий қисмини аёллар ва болалар ташкил этмоқда.

 

Ҳисоботда иқтисодий вазият ҳам оғирлашаётгани қайд этилган. Афғонистон-Покистон чегарасидаги логистика муаммолари савдо ҳажмининг кескин камайишига олиб келган. Натижада инфляция даражаси ошиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари сезиларли қимматлашган.

 

БМТ маълумотларига кўра, 2026 йилнинг биринчи чорагида мамлакатга йўналтирилган гуманитар маблағлар ҳажми ҳам сезиларли қисқарган. Хусусан, ўтган йилнинг шу даврида 200 миллион долларни ташкил этган ёрдам оқими жорий йилда 80 миллион долларгача камайган.

 

Ташкилот ҳисоботида инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар ҳам алоҳида тилга олиниб, аёллар ҳуқуқларининг чекланиши, собиқ хавфсизлик ходимларига нисбатан таъқиблар ва ноқонуний ҳибс ҳолатлари қайд этилгани билдирилган.

 

БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилда Афғонистонда 21,9 миллион киши, яъни мамлакат аҳолисининг қарийб ярми гуманитар ёрдамга муҳтож бўлади. Шу билан бирга, халқаро гуманитар ёрдам режасининг атиги 14 фоизи молиялаштирилган.

 

Ташкилот халқаро ҳамжамиятни Афғонистон билан мулоқотни давом эттиришга ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги мажбуриятлар бажарилиши шарти билан мамлакатнинг босқичма-босқич халқаро интеграциясини қўллаб-қувватлашга чақирди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"