Жаҳон

АҚШ Эронга янги зарбалар берди

Теҳрон эса Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди.

АҚШ Эронга янги зарбалар берди

 

АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик янада кучайди. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CЕNTCОМ) Эрондаги бир қатор ҳарбий нишонларга қўшимча зарбалар берилганини маълум қилди дейди BBC.

 

Қўмондонлик баёнотига кўра, ҳужумлар АҚШ президенти кўрсатмаси асосида амалга оширилган бўлиб, улар Эроннинг давом этаётган ҳаракатларига жавоб сифатида изоҳланган. ОАВ хабарларида Эрондаги камида олти ҳудудда портлашлар кузатилгани қайд этилган.

 

Манбаларга кўра, зарбалар асосан мамлакат жанубидаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радар мажмуалари ҳамда учувчисиз аппаратларни бошқариш инфратузилмаларига қаратилган.

 

Шундан сўнг CЕNTCОМ Эрондаги айрим обектларга нисбатан қўшимча ҳужумлар ҳам амалга оширилганини тасдиқлаган.

 

Эрон томони эса Баҳрайн ва Қувайтдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берилганини маълум қилган. Эрон оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, ҳужумларда АҚШнинг бир қатор ҳарбий обектлари нишонга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон барча турдаги кемалар учун Ҳормуз бўғозини ёпгани хабар қилинган эди.

custom img

Исроиллик кўчманчилар Ғарбий Соҳилдаги икки масжидга ўт қўйди

Ҳодиса икки кун аввал юз берган қонли тўқнашув ортидан содир бўлди.

custom img

Хитойда “Хунся” тайфун сабаб 700 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди

Гуандун провинциясида кучли шамол ва жала ёғиши сабаб фавқулодда чоралар кучайтирилди.

custom img

Бадахшонда "Толибон" ва Озодлик фронти ўртасида қуролли тўқнашув юз берди

Қуролли тўқнашувлар кучайиши "Толибон" бошқарувидан норозилик, этник вакиллик ва табиий ресурслар билан боғлиқ муаммолар оқибати сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Кремль Тўқаевнинг Украинадаги можарони музлатиш таклифини рад этди

Кремль Тўқаевнинг таклифини амалдаги шароитда амалга ошириб бўлмаслигини билдирди. Россия бу борадаги асосий шарт сифатида ўз мақсадларига эришишни кўрсатди.

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"