Жаҳон

Эрон музокараларни чўзаётгани учун бунинг нархини тўлайди — Трамп

АҚШ президенти Теҳроннинг ҳаракатларини танқид қилди ва янги огоҳлантириш берди.

Эрон музокараларни чўзаётгани учун бунинг нархини тўлайди — Трамп

 

Доналд Трамп Эронни музокара жараёнини чўзишда айблаб, бу ҳолат Теҳрон учун жиддий оқибатларга олиб келишини таъкидлади.

 

Ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилган баёнотида Трамп Эрон келишувга эришиш имкониятидан ўз вақтида фойдаланмаганини қайд этган.

 

“Улар ўзлари учун жуда қулай бўлиши мумкин бўлган келишув юзасидан музокаралар олиб боришда ҳаддан ташқари кўп вақт йўқотди ва энди бунинг нархини тўлашларига тўғри келади”, — деган АҚШ президенти.

 

Шунингдек, Трамп Эрон қуролли кучларининг имкониятлари ҳақида ҳам фикр билдириб, мамлакатнинг ҳарбий салоҳияти сезиларли даражада заифлашганини таъкидлаган.

 

АҚШ Марказий қўмондонлиги аввалроқ Ҳормуз бўғози яқинида Апаче вертолёти билан боғлиқ ҳодисадан сўнг Эрон ҳудудидаги айрим ҳарбий обектларга зарбалар берилганини маълум қилган эди. Вашингтон маълумотларига кўра, ҳужумлар ҳаво мудофааси тизимлари, радар стансиялари ҳамда бошқарув инфратузилмасига қаратилган.

 

Теҳрон эса бунга жавобан Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий обектларига қарши зарбалар уюштирганини билдирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.