Ўзбекистон

Самарқандда собиқ ИИБ ходимини ишга тиклашни ваъда қилиб, пул олган профилактика инспектори қўлга олинди

Шунингдек, Наманганда профилактика инспектори фуқаро устидан келиб тушган мурожаатни кўриб чиқмаганини айтиб, ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Самарқандда собиқ ИИБ ходимини ишга тиклашни ваъда қилиб, пул олган профилактика инспектори қўлга олинди

 

Самарқанд ва Наманган вилоятларида ички ишлар органлари ходимларининг коррупсион ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ДХХнинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторининг ноқонуний фаолияти фош этилган. У мансабдор танишлари орқали собиқ ички ишлар органи ходимини тизимга қайта ишга тиклашда ёрдам беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шунингдек, Наманган вилоятининг Чуст туманида фаолият юритувчи профилактика инспекторининг ҳам ноқонуний ҳаракатлари аниқланган. У фуқаро устидан келиб тушган мурожаатни кўриб чиқмасдан қолдирганини рўкач қилиб, ундан 2 минг АҚШ доллари талаб қилган. Инспектор жорий йил феврал ойида ушбу маблағнинг 700 долларини олган.

 

Тергов материалларига кўра, у кейинчалик фуқародан қолган 1 300 долларни ҳамда келгусида чорва молларини Ўзбекистон–Қирғизистон давлат чегараси орқали ноқонуний олиб ўтишда кўмаклашиш эвазига яна 2 минг доллар талаб қилган. Натижада жами 3 300 АҚШ долларини олаётган вақтида ДХХ, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан профилактика инспекторига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси ва 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"