Спорт

Месси, Роналду ва Ямал: ЖЧ-2026 да рекордлар янгиланиши мумкин

ЖЧ-2026 да голлар ва иштирокчилар сони бўйича янги рекордлар кутилмоқда.

Месси, Роналду ва Ямал: ЖЧ-2026 да рекордлар янгиланиши мумкин

 

АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилаётган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати мусобақа тарихидаги энг йирик турнир сифатида бир қатор рекордларнинг янгиланишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Бу йил илк бор мундиалда 32 эмас, 48 та терма жамоа иштирок этмоқда. Натижада турнир доирасидаги ўйинлар сони ҳам сезиларли равишда ошиб, аввалги 64 та ўйин ўрнига 104 та учрашув ўтказилади.

 

Мусобақадаги ўйинлар сонининг кўпайиши урилган голлар бўйича ҳам янги рекорд қайд этилиши эҳтимолини оширмоқда. Ҳозирча энг юқори натижа 1998 ва 2014 йилги Жаҳон чемпионатларида қайд этилган 172 та гол ҳисобланади.

 

2026 йилги мундиал яна бир тарихий воқеа билан аҳамиятли. Турнир илк бор учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилмоқда. Шунингдек, Мексика Жаҳон чемпионати ўйинларига учинчи марта мезбонлик қилаётган илк мамлакатга айланди.

 

Турнирда иштирок этаётган Лионел Месси ва Криштиану Роналду ҳам тарихий рекорд ўрнатиш имкониятига эга. Улар футбол тарихида олтита Жаҳон чемпионатида қатнашган илк футболчиларга айланиши мумкин.

 

Месси, шунингдек, Жаҳон чемпионатларидаги ўйинлар сони бўйича ўз рекордини янада яхшилаши кутилмоқда. Аргентиналик футболчи ҳозирда мундиалларда ўтказган 26 та учрашув билан ушбу кўрсаткич бўйича етакчилик қилмоқда.

 

Бундан ташқари, Мбаппe ва Месси германиялик афсонавий ҳужумчи Мирослав Клосега тегишли Жаҳон чемпионатларидаги голлар рекорди — 16 та гол натижасига яқинлашиш имкониятига эга.

 

Яна бир эътибор марказидаги футболчи — Ламин Ямал. 18 ёшли футболчи мундиалнинг энг яхши ўйинчиси совринини қўлга киритса, ушбу мукофот тарихидаги энг ёш ғолибга айланиши мумкин.

 

Ҳозирда бу рекорд 1986 йилги Жаҳон чемпионатининг "Олтин тўп"ини 25 ёшида қўлга киритган Диего Марадонага тегишли.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Замонавий ўзбек футболи ва ривожланиш истиқболлари

Ўзбекистон футболидаги янги босқич, легионерлар ўсиши ҳамда инфратузилмани модернизация қилиш бўйича таҳлилий мақола.

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

Ҳарри Кейн “Олтин тўп” соҳиби бўлди: инглиз футболида 25 йиллик кутиш якунланди

“Бавария” ҳужумчиси 2025/26 йилги мавсумда клуб ва терма жамоа сафида жами 73 та гол уриб, Килиан Мбаппе ва Ламин Ямални ортда қолдирди.

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Осиё Кубоги: Ўзбекистон МТЖнинг ўйин вақтлари маълум бўлди

Жамоа Иордания, Шимолий Корея ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.