Ўзбекистон

ОАВлар 3 йилга даромад солиғидан озод этилиши мумкин

Ўзбекистонда журналистларни қўллаб-қувватлаш мақсадида йиллик 40 млрд сўмлик жамғарма ташкил этилиши режалаштирилмоқда, 2026 йилдан бошлаб давлат мукофоти ёки “Олтин қалам” мукофоти совриндори бўлган журналистларга уй-жой ижара харажатларини қоплаш таклиф этилмоқда.

ОАВлар 3 йилга даромад солиғидан озод этилиши мумкин

Ўзбекистонда оммавий ахборот воситалари ва журналистика соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

 

Ҳужжатда ОАВлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этиш, ОАВ ва журналистика фаолиятини қўллаб-қувватлаш миллий жамғармасини ташкил этиш, нодавлат телеканалларни молиялаштириш ҳамда журналистлар учун рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш назарда тутилган.

 

ОАВлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари

 

Лойиҳага кўра, 2027 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача оммавий ахборот воситаларини юридик шахслар фойда солиғидан озод этиш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва тасдиқланган рўйхатга киритилган полиграфия ускуналари, замонавий фото, радио ва телевидение жиҳозлари ҳамда қоғоз маҳсулотларини мамлакатга олиб киришда божхона божи ундирилмаслиги кўзда тутилган.

 

Давлат органлари ва ташкилотлари таъсис этган даврий нашрлар фаолиятидан уларнинг ҳисоб рақамларига тушадиган маблағларни барча турдаги солиқлардан озод этиш ҳам таклиф этилмоқда.

 

Бундан ташқари, давлат органлари ва ташкилотларига ўзлари таъсис этган даврий босма нашрларнинг электрон версиялари ва мобил иловаларини яратиш ҳуқуқини бериш режалаштирилган. Бу ишлар давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа қонуний манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.

 

Ҳар йили 40 млрд сўмлик субсидия оладиган жамғарма ташкил этилади

 

Лойиҳада Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ОАВ ва журналистика фаолиятини қўллаб-қувватлаш миллий жамғармасини ташкил этиш назарда тутилган.

 

Жамғарманинг асосий молиялаштириш манбаси сифатида давлат бюджетидан ҳар йили 40 миллиард сўм субсидия ажратиш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, жамғарма маблағлари Журналистлар уюшмаси аъзолари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий бадаллари, халқаро молия институтлари ва хорижий донорларнинг грантлари ҳамда кредитлари, депозитлардан олинадиган даромадлар ва бошқа қонуний манбалар ҳисобидан шакллантирилиши мумкин.

 

Лойиҳага кўра, жамғарма маблағлари Журналистлар уюшмаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, биноларни таъмирлаш ва сақлаш, ходимларнинг иш ҳақи, устама ва мукофотларини тўлашга йўналтирилади.

 

Шунингдек, “Олтин қалам” миллий мукофоти, фаол журналистларни рағбатлантириш дастурлари, даврий босма нашрларнинг расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини ривожлантириш ҳам жамғарма ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.

 

Нодавлат телеканалларга грант ва давлат буюртмалари берилади

 

Қарор лойиҳасида нодавлат телерадиоканалларини жамғарма маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини жорий этиш таклиф этилмоқда.

 

Маблағлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Миллий медиа ассоциацияси тавсиялари асосида танлов орқали грантлар, давлат буюртмалари ва мақсадли молиялаштириш шаклида ажратилиши режалаштирилган.

 

Қўллаб-қувватлаш асосан ижтимоий-маърифий лойиҳалар, миллий қадриятлар, таълим, ҳуқуқий маданият, соғлом турмуш тарзи, оила, ёшлар ва ҳудудларни ривожлантиришга бағишланган медиа лойиҳаларга йўналтирилади.

 

Шунингдек, молиялаштирилган лойиҳалар учун мониторинг, ҳисобот бериш ва натижадорликни баҳолаш тизимини жорий этиш назарда тутилмоқда.

 

Журналистлар ва талабалар учун янги рағбатлантириш механизмлари

 

Лойиҳада Журналистлар уюшмаси аъзоларини рағбатлантириш бўйича қатор чоралар ҳам кўзда тутилган.

 

Жумладан:

  • ҳар чоракда ОАВда чоп этилган 20 та энг долзарб материал муаллифига БҲМнинг 30 баравари (12,36 млн сўм) миқдорида мукофот бериш;
  • ҳар йили 100 та энг яхши таҳлилий материал учун танлов ўтказиб, ҳар бир материал муаллифини 100 БҲМ (41,2 млн сўм) билан тақдирлаш;
  • журналистика йўналишида таҳсил олаётган 50 нафар иқтидорли талабага контракт пулларини қоплаш (бир талаба учун 40 БҲМ ёки 16,48 млн сўмгача);
  • коррупция муаммоларини ўрганишга бағишланган “Журналистик ечимлар” дастури доирасида ҳар йили 12 та материал учун 150 БҲМ (61,8 млн сўм) миқдорида грант ажратиш;
  • Журналистлар уюшмасининг самарали ишлаётган 300 нафар аъзоси учун камида 50 млн сўмлик ҳаёт суғуртаси бадалларини тўлаш.

 

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб давлат мукофоти ёки “Олтин қалам” мукофоти совриндори бўлган журналистларга уй-жой ижара харажатларини қоплаш таклиф этилмоқда. Бунда Тошкент шаҳрида ойига 10 БҲМгача, вилоятлар ва Қорақалпоғистонда эса 5 БҲМгача компенсация берилиши мумкин.

 

Журналистлар уюшмасининг янги ваколатлари

 

Ҳужжатга кўра, уюшмага ўз аъзолари иштирокидаги низоларни судгача ҳал этиш жараёнларида қатнашиш ҳуқуқини бериш таклиф қилинмоқда. Шунингдек, давлат органлари, ташкилотлар ёки уларнинг мансабдор шахслари журналистлар ва уюшма аъзолари фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан судга мурожаат қилган ҳолларда, ташкилот ёпиқ суд мажлисларидан ташқари суд муҳокамасининг исталган босқичида иштирок этиши мумкин бўлади.

 

Бундан ташқари, уюшмага Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди орқали ОАВлар учун субсидия, грант ва ижтимоий буюртмалар ажратиш бўйича таклифлар киритиш ваколатини бериш режалаштирилмоқда.

 

Уюшманинг моддий техник-базаси

 

Лойиҳада уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор ташаббуслар ҳам ўрин олган. Хусусан, “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг Журналистлар уюшмаси ҳузуридаги “Дўстлар клуби” фаолиятини қўллаб-қувватлаш ташаббусини маъқуллаш таклиф этилмоқда. Банк уюшманинг моддий-техник базасини ривожлантириш, замонавий медиа студия ташкил этиш ҳамда ходимлар ва аъзоларни рағбатлантириш учун ҳар йили ҳомийлик ёрдами кўрсатиши мумкин.

 

Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлигига 2026 йил 31 декабргача Шайхонтоҳур туманидаги Навоий кўчаси 16-уйда жойлашган бинони капитал таъмирлаш ва матбуот анжуманлари сифатини ошириш мақсадида замонавий техника билан жиҳозлаш таклиф этилган.

 

Журналистлар уюшмасини Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Матбуотчилар кўчаси 32-уйда жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш ҳам режалаштирилмоқда.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига эса 2026 йил 1 августдан бошлаб маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан уюшманинг ҳудудий бўлинмаларига ҳар йили БҲМнинг 3000 бараваригача, яъни 1,24 млрд сўмгача субсидия ажратиш тавсия этилмоқда.

 

Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Сойлиқ қўрғонида жойлашган “Оқтош” ижод уйини реконструкция қилиш лойиҳасини 2026 йил якунига қадар тугаллаб, объектни ОАВлар учун контент тайёрлаш марказига айлантириш кўзда тутилган.

 

Лойиҳада “Оқтош” ижод уйи ҳудудида Журналистлар уюшмаси аъзолари учун санаторий, реабилитация ва соғломлаштириш марказини ташкил этиш таклифи ҳам илгари сурилган.

Фактчекинг ва замонавий журналистика таълими

 

Лойиҳада Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Журналистлар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш, коррупция мавзусида ишлаётган журналистларни тазйиқ ва таҳдидлардан ҳуқуқий ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилган.

 

Олий таълим вазирлиги, ОАВ учун контент тайёрлаш маркази ва Журналистлар уюшмасига сунъий интеллект, ҳуқуқий асослар ва замонавий журналистика методларини қамраб олган янги ўқув дастурини ишлаб чиқиш топширилмоқда. Уни 2028/2029 ўқув йилидан жорий этиш режалаштирилган.

 

Рақамлаштириш вазирлиги эса сунъий интеллект ёрдамида яратилган ноқонуний контент ва ёлғон маълумотларни аниқлашга мўлжалланган фактчекинг платформасини яратишда Журналистлар уюшмасига кўмаклашиши керак бўлади.

 

Шунингдек, долзарб ижтимоий мавзуларни муҳокама қилиш мақсадида “Журналистлар ва блогерлар клуби”ни ташкил этиш ҳам таклиф этилган.

 

custom img

Ўзбекистонда “военкомат”лар тугатилаётгани йўқ — Мудофаа вазирлиги

Вазирлик мамлакатда мудофаа ишлари органлари фаолияти тугатилмаётганини, аксинча, тизим замонавий талаблар асосида такомиллаштирилаётганини билдирди.

custom img

"Миям ўчиб қолди": Тошкентда бир нечта машинага урилган Cobalt ҳайдовчиси ҳолатга изоҳ берди

Ҳодисадан сўнг ҳайдовчи шаҳар руҳий-асаб касалликлари шифохонасига жойлаштирилган.

custom img

Сурхондарёда уч нафар 18 ёшли йигит чўкиб кетди

Улардан 2 нафарининг жасади топилган бўлиб, яна бирининг жасадини қидириш ишлари давом этмоқда.

custom img

Қарши ҳокими ўринбосари xодимларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани учун 41 млн сўм жаримага тортилди

Текширув натижасида Нурбек Турдиев томонидан ходимлар мажбурий меҳнатга жалб қилингани тасдиқланди.

custom img

Fitch “Ўзбекгидроенерго” рейтинг прогнозини “Ижобий”га оширди

Компаниянинг узоқ муддатли халқаро кредит рейтинги “BB” даражасида тасдиқланди.

custom img

"Ўткан кунлар" изидан: Марғилондаги Отабек ва Кумуш уйига саёҳат

"Ўткан кунлар" ни ўқиган одам борки, албатта Марғилонни кўришни истайди. Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан 6-8 июн кунлари Фарғона шаҳрига пресс-тур ташкил қилинди. Ушбу пресс-тур доирасида Zamon.uz мухбири Мaрғилонда янги очилган "Marg'ilon city" га ташриф буюрди ва "Отабек Кумуш" уй музейидан фоторепортаж тайёрлади.

custom img

Сирдарёда ҳокимлик ходими 50 минг доллар пора билан ушланди

Мансабдор фуқаронинг ишончига кириб, давлат захирасидаги ер майдонини ажратиб беришни ваъда қилган.

custom img

Нарколаборатория ташкил этганлар 10 йилгача қамалади

Гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмасига ҳомийлик қилганлар 8 йилгача қамалиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"