Ўзбекистон

Тошкентда хавфли ҳаракатланиб, бир нечта машинани пачоқлаб кетган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди

ИИО ходимлари бошқа фуқароларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида табелли қуролдан фойдаланди.

Тошкентда хавфли ҳаракатланиб, бир нечта машинани пачоқлаб кетган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди

 

Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаётига хавф туғдирган Cоbalt русумли автомобил ҳайдовчисининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 11 июн куни соат 21:34 лар атрофида 1982-йилда туғилган фуқаро руҳий-асаб касалликлари шифохонасида рўйхатда турувчи Р.Й. ўз бошқарувидаги Cоbalt автомашинасида Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа фуқаролар ҳаётини хавф остига қўйган.

 

Ҳайдовчи ички ишлар органлари ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, ҳаракатни давом эттирган ҳамда бир нечта транспорт воситаларига техник шикаст етказган.

 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида бошқа фуқароларга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари томонидан табелли қуролдан фойдаланилган. Огоҳлантириш берилгач, автомобил ғилдирагига ўқ узилиб, транспорт воситаси тўхтатилган ва ҳайдовчининг кейинги ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.