Жаҳон

Трамп Эронга режалаштирилган зарбалар бекор қилинганини маълум қилди

Зарба бериш режалари бекор қилинган бўлса-да, денгиз блокадаси ҳозирча сақланиб қолади.

Трамп Эронга режалаштирилган зарбалар бекор қилинганини маълум қилди

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши режалаштирилган ҳарбий зарбалар бекор қилинганини маълум қилди ҳамда Теҳрон билан келишув имзолаш имконияти сақланиб қолаётганини таъкидлади.

 

Трампнинг билдиришича, Эрон билан олиб борилган музокаралар мамлакат раҳбариятининг энг юқори даражасида кўриб чиқилган ва маъқулланган. Шу сабабли АҚШ томонидан режалаштирилган ҳужум ва бомбардимонлар тўхтатилган.

 

“Бугун кечқурун Эронга режалаштирилган ҳужумлар ва бомбардимонларни бекор қилдим”, — деб ёзган АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

 

Унинг сўзларига кўра, музокаралар доирасида шакллантирилган якуний ёндашувлар томонлар томонидан қўллаб-қувватланган. Бироқ эҳтимолий келишувнинг мазмуни ва шартлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

 

Трамп келишувни имзолаш санаси ва жойи яқин кунларда маълум қилинишини билдирган. Шу билан бирга, Эрон портларига нисбатан жорий этилган денгиз блокадаси якуний келишув расмийлаштирилгунига қадар сақланиб қолишини қайд этган.

 

АҚШ президенти мазкур баёнотни Эронга нисбатан “жуда қаттиқ зарба” берилиши мумкинлиги ҳамда мамлакатнинг асосий нефт инфратузилмаси устидан назорат ўрнатилиши ҳақида берган аввалги баёнотларидан бир неча соат ўтиб эълон қилган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"