Спорт

Ўзбекистон–Колумбия ўйини учун 74 мингдан ортиқ чипта сотилди

18 июн куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон–Колумбия баҳсига қизиқиш рекорд даражага етди.

Ўзбекистон–Колумбия ўйини учун 74 мингдан ортиқ чипта сотилди

 

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув турнирнинг энг катта қизиқиш уйғотаётган ўйинларидан бирига айланди.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур баҳс учун ҳозирга қадар 74 минг 725 та чипта сотилган. Бу кўрсаткич ЖЧ-2026 доирасида ўтказиладиган ўйинлар орасида энг юқори натижа сифатида қайд этилмоқда.

 

Шу тариқа, Ўзбекистон иштирокидаги учрашув чипта савдоси бўйича Мексика – Жанубий Африка ўртасидаги турнирнинг очилиш баҳси (73 373 та) ҳамда Бразилия – Марокаш учрашуви (73 719 та) натижаларидан ҳам ўзиб кетди.

 

Тарихий баҳс 18 июн куни Мексика пойтахтидаги афсонавий “Asteka” стадионида бўлиб ўтади. 81070 та томошабинга мўлжалланган арена ўринларининг қарийб 92 фоизи аллақачон банд қилинган.

 

Маълумотларга кўра, ўйинга бўлган юқори қизиқиш сабаб стадиондаги қолган чипталар ҳам тез орада сотиб бўлиниши кутилмоқда. Учрашув Тошкент вақти билан соат 07:00 да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

5 831 шахматчи, 620 млн сўм: “Zakovat-Gambit” финал баҳслари бошланди

Мусобақада жаҳон гроссмейстерлари Петер Леко ва Хампи Конеру ҳам қатнашмоқда.