Жаҳон

Женевада АҚШ–Эрон келишуви имзоланиши кутилмоқда

Дипломатик манбаларга кўра, АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар ҳал қилувчи босқичга етган.

Женевада АҚШ–Эрон келишуви имзоланиши кутилмоқда

 

АҚШ ва Эрон ўртасида муҳим меморандум имзоланиши кутилмоқда. Ахиос нашри журналисти Барак Равиднинг хабардор манбага таяниб маълум қилишича, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Швейтсариянинг Женева шаҳрига эҳтимолий имзолаш маросими учун зарур ускуналарни етказишни бошлаган.

 

Маълум қилинишича, агар меморандум имзоланиши бўйича якуний келишувга эришилса, маросимда АҚШ вице-президенти Ж.Д. Венс ҳам иштирок этиши мумкин.

 

Манбаларга кўра, АҚШ ва Эрон вакиллари ҳужжат матни юзасидан дастлабки келишувга эришган. Бироқ меморандум кучга кириши учун томонларнинг якуний розилиги ва расмий тасдиғи талаб этилади.

 

Аввалроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон билан можарони тугатишга қаратилган “катта келишув” тайёрланаётганини маълум қилган эди. Унинг таъкидлашича, ҳужжатлар деярли тайёр бўлиб, имзолаш маросими Европада ўтказилиши мумкин.

 

Шунингдек, Трамп музокаралар юқори босқичга чиққани сабабли Эронга қарши режалаштирилган ҳарбий зарбалар бекор қилинганини билдирган. Ҳозирча келишув юзасидан АҚШ ва Эрон томонидан якуний расмий баёнот берилмаган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.