Ўзбекистон

Андижонда мансабдор шахс ва банк ходими пора билан ушланди

Қурилиш инспекцияси мансабдори 30 млн сўм, банк менежери эса 8 минг доллар билан қўлга тушди.

Андижонда мансабдор шахс ва банк ходими пора билан ушланди

 

Андижон вилоятида зарар миқдорини камайтириш ҳамда кредит ажратиш билан боғлиқ икки коррупсион ҳолат фош этилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар берди.

 

Андижон шаҳридаги савдо дўконида ичимлик сувидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга қарийб 680 миллион сўмлик зарар етказилгани юзасидан далолатнома расмийлаштирилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясининг шўба бошлиғи мансабдор танишлари орқали зарар миқдорини камайтириб бериш ҳамда маъмурий чоралар кўрилишида ёрдам бериш эвазига дўкон эгасидан 30 миллион сўм талаб қилган.

 

ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Яна бир ҳолатда, акциядорлик тижорат банкларидан бирининг Асака туман филиали Маҳаллабай ишлаш бўлими бош менежери фуқарога 3 миллиард 650 миллион сўм миқдорида кредит ажратилишида ёрдам бериш эвазига 8 минг АҚШ доллари талаб қилган.

 

Аниқланишича, у жорий йилнинг апрел-май ойларида фуқаро томонидан берилган 7 800 АҚШ долларини олган, бироқ ваъда қилинган масалани ҳал қила олмаган. Кейинчалик пулнинг бир қисмини — 1 минг АҚШ долларини қайтараётган вақтида ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"