Жаҳон

АҚШ Фаластин футбол ассоциацияси президентига виза бермади

Жибрил Ражоуб FIFА томонидан Жаҳон чемпионатига таклиф этилган миллий футбол федерациялари раҳбарлари қаторидан жой олган, бироқ виза масаласи ҳал этилмаган.

АҚШ Фаластин футбол ассоциацияси президентига виза бермади

 

Фаластин футбол ассоциацияси (ПФА) президенти Жибрил Ражоубга 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати доирасидаги тадбирларда иштирок этиш учун АҚШ визаси берилмагани маълум бўлди.

 

Associated Press хабарига кўра, Ражоуб FIFА томонидан Жаҳон чемпионатига таклиф этилган миллий футбол федерациялари раҳбарлари қаторидан жой олган. У мусобақа учун аккредитациядан ҳам ўтган, бироқ АҚШга кириш учун зарур бўлган виза масаласи ҳал этилмаган.

 

Ҳозирда Фаластин футбол ассоциацияси раҳбари Мексика пойтахти Мехико шаҳрида бўлиб турибди. У АҚШ визаси рад этилган ёки ҳали расмийлаштирилмаган федерация вакиллари орасида экани қайд этилган.

 

Жибрил Ражоуб футбол вакилларининг Жаҳон чемпионати ўйинларида иштирок этиш имкониятидан маҳрум этилишини адолацизлик деб баҳолаган.

 

АҚШ Давлат департаменти эса Ражоубнинг виза масаласи юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

 

Маълумот учун, Фаластин терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олмаган бўлса-да, FIFА анъанавий равишда миллий футбол федерациялари раҳбарларини мусобақага таклиф қилади.

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Нетаньяху Трампни АҚШ сайловларидан кейин Эронга зарба беришга ундамоқда — Axios

Трамп ҳозирча музокараларга имконият беришга мойил эканини билдирган.

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Қозоғистонга визасиз кириш ҳам янги тартибга ўтади: QazETA тизими жорий этилмоқда

Мамлакатга боришни режалаштирган чет элликлар 2027 йил 1 июлдан электрон кириш рухсатномасини олиши керак бўлади.

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари: саккиз нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида тўрт ёшли бола ҳам бор. Ҳужумлар Ғазонинг жанубидаги Хон Юнис ва шимолидаги Ғазо шаҳрида содир этилган.

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.