Сиёсат

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Миср Бош вазири ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ва Миср ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Миср Бош вазири ва ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қоҳира шаҳрида Миср Араб Республикаси Бош вазири Мустафо Камол Мадбули ҳамда Миср Араб Республикаси ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва хориждаги мисрликлар вазири Бадр Абдулъати билан музокаралар ўтказди.

 

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси номига йўллаган самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

 

 

Томонлар Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари кўриб чиқилди.

 

 

Шунингдек, маданий-гуманитар, таълим ҳамда диний-маърифий соҳалардаги алоқаларни мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

 

 

Миср Араб Республикаси ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва хориждаги мисрликлар вазири Бадр Абдулъати билан бўлиб ўтган музокараларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатлар муштараклиги асосида изчил ривожланаётгани қайд этилди. Томонлар олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотларни янада фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади.

 

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш ҳамда қўшма лойиҳалар сонини ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

 

 

Бундан ташқари, томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашди. Ўзбекистон томони Мисрнинг Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, можароларни сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолашини билдирди.

 

Музокаралар якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва хориждаги мисрликлар вазирлиги ўртасида 2026–2028 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлилий маркази билан Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар, халқаро ҳамкорлик ва хориждаги мисрликлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик тадқиқотлар институти ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Англашув меморандуми имзоланди.

 

 

Таъкидланишича, имзоланган ҳужжатлар Ўзбекистон–Миср шериклигини янги амалий мазмун билан бойитиш ва икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилади.

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"