Ўзбекистон

Ўзбекистонда кираётган йўловчи сумкасидан бўғма илон аниқланди

“Навоий” чегара божхона постида йўлбарссимон ноёб илон олиб кирилишининг олди олинди.

Ўзбекистонда кираётган йўловчи сумкасидан бўғма илон аниқланди

 

Тошкент вилоятидаги “Навоий” чегара божхона постида йўлбарссимон бўғма илонни Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний олиб киришга уриниш фош этилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, қўшни давлатдан пиёда кириб келган фуқарога тегишли қўл сумкаси назорат-рентген ускунаси орқали текширилганида унинг ичида тирик жонивор — илон борлиги аниқланган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, аниқланган жонивор йўлбарс питони (йўлбарссимон бўғма илон) бўлиб, ушбу тур Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё ҳудудларида учрайди. Мазкур илон халқаро муҳофаза остидаги турлар сирасига киради ва уни мамлакат ҳудудига олиб кириш учун CИТЕС халқаро рухсатномаси талаб этилади.

 

Бироқ йўловчи божхона назорати давомида ушбу жониворни олиб кириш учун зарур бўлган рухсат этувчи ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аниқланган жонивор белгиланган тартибда Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, мутахассислар унинг ҳолатини қониқарли деб баҳоламоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.