Ўзбекистон

Ўзбекистонда кибержиноятчилар фуқароларнинг 2 трлн сўмдан ортиқ пулини талон-торож қилган — ИИВ

2025 йилда мамлакатда қайд этилган барча жиноятларнинг 49,6 фоизи кибержиноятлар ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистонда кибержиноятчилар фуқароларнинг 2 трлн сўмдан ортиқ пулини талон-торож қилган — ИИВ

Ўзбекистонда кибержиноятлар оқибатида фуқароларнинг 2 триллион сўмдан ортиқ маблағи талон-торож қилинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Кибержиноятчиликка қарши кураш департаменти бошлиғи Мирзохон Зубайдуллаев Сенатнинг 13 июнь кунги ялпи мажлисида маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, 2025 йилда мамлакатда қайд этилган барча жиноятларнинг 49,6 фоизи кибержиноятлар ҳиссасига тўғри келган. Мазкур турдаги жиноятлар сони 2021 йилдан буён изчил ўсиб бормоқда.

 

Таъкидланишича, кибержиноятларни содир этиш усуллари ҳам мураккаблашиб бормоқда. Сўнгги йилларда уларнинг турлари 18 тадан 64 тага етган. Ҳолатларнинг 96 фоизида электрон тўлов тизимлари орқали киберўғирлик ва киберфирибгарлик содир этилган.

 

Сенат мажлисида Марказий банк, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура кибержиноятларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликда махсус тизимни йўлга қўйгани маълум қилинди. Ушбу тизим орқали фуқаролар мурожаатидан сўнг 24 соат ичида банк карталарини блоклаш ва пул маблағлари ҳаракатини тўхтатиш имконияти яратилган.

 

Вазирлик вакилига кўра, сўнгги беш ой давомида 1,7 триллион сўм маблағнинг ноқонуний равишда хорижга олиб чиқиб кетилишининг олди олинган. Шунингдек, жиноятларга алоқадор бўлган 10 минг 250 та банк картаси блокланган.

 

Мирзохон Зубайдуллаевнинг билдиришича, 2026 йилда кибержиноятларни фош этиш кўрсаткичлари 3,5 баробарга, уларни аниқлаш ишлари эса 5 баробарга яхшиланган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.