Сиёсат

Албания президенти 16–17 июн кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ташриф дастури доирасида Байрам Бегай V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Албания президенти 16–17 июн кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

 

Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Байрам Бегай 16–17 июн кунлари рафиқаси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

 

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

 

Музокараларда савдо-иқтисодий алоқалар, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, “яшил” энергетика, туризм ҳамда бошқа устувор йўналишлардаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилади.

 

Томонлар халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, кўп томонлама платформалар доирасидаги ҳамкорлик ва ўзаро қўллаб-қувватлаш истиқболларини муҳокама қиладилар.

 

Ташриф дастурига мувофиқ, Албания Президенти V Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.