Сиёсат

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди

Президент БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёевга ФАОнинг олий мукофоти – “Agricola” медали топширилди



Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) бош директори Сюй Дунюйни қабул қилди.


ФАО раҳбари Бутунжаҳон пахта кунига бағишланган халқаро конференция ҳамда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг аграр ва озиқ-овқат тизимларини ривожлантиришга бағишланган иккинчи форумда иштирок этиш учун Ўзбекистонда бўлиб турибди.


Учрашувда Ўзбекистон ва ФАО ўртасидаги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.


Сўнгги йилларда амалий ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар мамнуният билан қайд этилди. Хусусан, янги беш йиллик ҳамкорлик дастури қабул қилинган, айни пайтда 27 та қўшма лойиҳа фаол босқичда.


Ўзбекистон илк бор 2028–2029 йиллар учун ФАО Кенгаши таркибига сайланди. Шунингдек, 7 октябрь куни Тошкентда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар учун Агроинновациялар хабини ишга тушириш режалаштирилган.


Мулоқотда янги ҳамкорлик дастурини самарали амалга ошириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, иқлим молиясини жалб қилиш, тажриба алмашиш ҳамда малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.


Учрашув якунида ФАО бош директори Сюй Дуню Ўзбекистон Президентига озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш соҳаларидаги ташаббуслари ҳамда эришган ютуқларининг эътирофи сифатида ташкилотнинг олий мукофоти — “Agricola” медалини топширди.


1977 йилда ФАО томонидан таъсис этилган “Agricola” медали очликка барҳам бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби умуминсоний мақсадларга эришиш йўлида фидойилик кўрсатган ҳамда амалий чораларни амалга оширган атоқли арбобларга берилади.

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза беришни тўхтатмайди — ТИВ

Ўзбекистон ТИВи Латвия томонининг ўзбекистонликларга виза беришни тўхтатиш эҳтимоли юзасидан музокаралар ўтказди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.