Жаҳон

Олимлар Эбола вирусининг Европага тарқалиш хавфини 92 фоиз деб баҳолади

Япон олимлари ҳисоб-китобларига кўра, Эбола вирусининг халқаро авиақатновлар орқали Европага кириб келиш эҳтимоли юқори бўлиб, энг катта хавф Белгияда қайд этилган.

Олимлар Эбола вирусининг Европага тарқалиш хавфини 92 фоиз деб баҳолади

Япониялик олимлар Эбола вирусининг Конго Демократик Республикаси ва Угандадан халқаро авиақатновлар орқали бошқа мамлакатларга кириб келиш хавфини баҳолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, вируснинг авиация орқали кириб келиш эҳтимоли энг юқори давлат Белгия бўлиб чиқди.

 

Тадқиқот муаллифлари — Япония Миллий юқумли касалликлар институти ҳамда Токио университети мутахассислари — инфекциянинг халқаро авиақатновлар орқали эҳтимолий тарқалишини моделлаштирган. 

 

Ҳисоб-китоблар 2024 йил май ойидаги йўловчи оқимлари ҳақидаги маълумотларга асосланган бўлиб, улар 11 264 та аэропорт, 569 741 та авиамаршрут ва 329 миллиондан ортиқ йўловчини қамраб олган. Тадқиқотчилар бошланғич нуқта сифатида Киншасадаги Нджили халқаро аэропортини танлаган. 

 

Шундан сўнг бошқа аэропортларгача бўлган “самарали масофа” ҳисоблаб чиқилган. Мазкур кўрсаткич географик масофани эмас, балки авиақатновлар, йўловчи оқимлари ва транзит қатновлар орқали ўзаро боғлиқлик даражасини ифодалайди.

 

Олинган маълумотлар асосида олимлар 30 кун ичида камида битта Эбола билан касалланган шахснинг авиация орқали мамлакатга кириб келиш эҳтимолини баҳолаган.

 

Натижаларга кўра, энг юқори хавф Белгияда қайд этилган — 77,7 фоиз. Францияда бу кўрсаткич 77,5 фоизни, Жанубий Африка Республикасида эса 75,3 фоизни ташкил қилган. Моделнинг юқори чегараси бўйича ҳисобланганда эса Белгияда хавф 92 фоизга, Францияда 91,9 фоизга ва ЖАРда 90,5 фоизга етган.

 

Хавф даражаси юқори бўлган давлатлар ўнталигига Кения, БАА, Туркия, Уганда, Ҳиндистон, Кот-дъИвуар ва Канада ҳам кирган. Туркияда кўрсаткич 69,8 фоизни, моделнинг юқори чегараси бўйича эса 86,7 фоизни ташкил этган. Канадада эса бу кўрсаткичлар мос равишда 64,2 ва 82,3 фоиз бўлган.

 

Тадқиқот муаллифлари ушбу баҳолар инфекциянинг мамлакатга кириб келиш хавфини англатишини, бироқ вирус кириб келганидан кейин унинг маҳаллий миқёсда тарқалиш хавфини акс эттирмаслигини таъкидлаган.

 

Бундибугё штаммига мансуб Эбола иситмаси май ойи ўрталарида Конго Демократик Республикаси ва Угандада қайд этилган. Шундан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вазиятни бошқа давлатлар учун хавф туғдирувчи фавқулодда ҳолат деб баҳолаган ҳамда вируснинг минтақавий тарқалиш хавфини юқори даражада деб эълон қилган.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, Конгода Эбола билан касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони 800 тадан ошган. Улардан камида 192 таси ўлим билан якунланган.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

custom img

АҚШ суди янги виза қоидаларини блоклади: журналист ва талабалар учун чекловлар вақтинча тўхтатилди

Таклиф этилган янги тартибга кўра, хорижий талабалар АҚШда тўрт йилгача, журналистлар эса 240 кунгача қолиши мумкин эди.

custom img

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"