Ўзбекистон

Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобусга урилди

У автомобилнинг давлат рақамини ечган ҳолда ҳаракатланган.

Тошкентда 9-синф битирувчиси бошқарган BYD автобусга урилди

Тошкент шаҳрида 9-синфни битирган ўсмир бошқарган BYD русумли автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, ҳодиса 15 июнь куни эрталаб содир бўлган. Тошкентдаги 64-мактабнинг 9-синфини битирган икки нафар синфдош давлат рақами ечиб қўйилган BYD автомобилида йўлга чиққан. 

 

Ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган ўсмир транспорт воситаси бошқарувини йўқотиб, Yu русумли йўловчи автобусининг орқа қисмига урилган.

 

ЙҲХХ маълумотига кўра, ҳодиса вақтида автобусда йўловчилар бўлмаган ва ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

 

Ўсмирнинг отаси фарзанди эрталаб оила аъзоларининг рухсатисиз уйга тегишли автомобилни олиб чиқиб кетганини билдирган.

 

Ҳолат юзасидан транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқаришга йўл қўйганлиги учун ўсмирнинг отасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"