Спорт

Бир кунда 281 минг мухлис: ЖЧ-2026 рекорд даражадаги ташрифни қайд этди

Шимолий Америкада ўтказилган гуруҳ босқичи ўйинларини бир куннинг ўзида 281 минг мухлис стадионлардан кузатган.

Бир кунда 281 минг мухлис: ЖЧ-2026 рекорд даражадаги ташрифни қайд этди

Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) 16 июнь куни 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида тарихий ташриф рекорди қайд этилганини маълум қилди.

 

Ташкилот маълумотларига кўра, Шимолий Америкада ўтказилган гуруҳ босқичи ўйинларини бир куннинг ўзида 281 минг нафар томошабин стадионлардан туриб кузатган. Бу Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори бир кунлик ташриф кўрсаткичи сифатида қайд этилган.

 

Рекорд турнирнинг олтинчи куни ўтказилган учрашувлар вақтида ўрнатилган. Жумладан, Канзас-Ситида Аргентина Жазоирни 3:0 ҳисобида мағлуб этган, Фоксборода Норвегия Ироқ устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган, Шарқий Резерфордда Франция Сенегални 3:1 ҳисобида таслим этган, яна бир учрашувда Австрия Иорданияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

 

FIFA рекорд даражадаги томошабинлар сонини футболнинг дунё халқларини бирлаштирувчи кучи билан изоҳлаб, мухлисларга стадионлардаги муҳит ва қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирган.

 

Шунингдек, ташкилот 11–15 июнь кунлари орасида ўтказилган дастлабки беш кун давомида ўйинларга жами 1 миллиондан ортиқ мухлис ташриф буюрганини маълум қилган эди. Шу боис, 1994 йилда АҚШ мезбонлик қилган мундиалда ўрнатилган 3,59 миллион томошабинлик рекорд янгиланиши мумкинлиги қайд этилмоқда.

 

Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихда илк бор уч давлат — АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида, 48 та миллий терма жамоа иштирокида ўтказилмоқда. Турнир 19 июль куни якунланади.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.