Ўзбекистон

Навоийда савдо дўконлари ва омборхона ёниб кетди

Ёнғин қуршаб олинганидан сўнг қарийб бир соат ичида тўлиқ бартараф этилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Навоийда савдо дўконлари ва омборхона ёниб кетди

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида савдо дўконлари ва омборхонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 16 июнь куни соат 18:35 да туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида жойлашган “EL Baraka Ul Xalq” МЧЖ ҳамда “Lider Bazar” ЯТТга тегишли озиқ-овқат ва қурилиш моллари савдо дўконлари ҳамда омборхонаси ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 18:38 да етиб бориб, соат 19:06 да алангани қуршаб олган. Ҳодисани бартараф этишга Учқудуқ тумани ФВБ, НКМК АЖ ва “Навоиюран” ДКнинг жами олти та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган. Ёнғин соат 20:05 да тўлиқ ўчирилган.

 

Ҳодиса оқибатида савдо ва қурилиш моллари дўконларининг қарийб 300 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Шу билан бирга, савдо объектларининг 2 минг квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.