Спорт

ЖЧ-2026. Аргентина, Франция ва Норвегия мундиалдаги юришини ғалаба билан бошлади

Илк турда Килиан Мбаппе дубль, Лионел Месси хет-трик қайд этди. Норвегия эса Ироқ дарвозасига тўртта гол урди.

ЖЧ-2026. Аргентина, Франция  ва Норвегия мундиалдаги юришини ғалаба билан бошлади

Жаҳон чемпионатининг илк тури футбол мухлисларига ажойиб баҳсларни тақдим этмоқда. 2026 йил 17 июнь куни тунда ва тонгда Франция ва Аргентина терма жамоалари мусобақадаги юришини ғалаба билан бошлаган бўлса, Лионел Месси ҳамда Килиан Мбаппе тарихий натижалар қайд этди.

 

Мбаппе Францияни ғалаба сари етаклади

 

2022-йилги Жаҳон чемпионатининг вице-чемпиони Франция терма жамоаси ҳам мундиални муваффақиятли бошлади. Французлар гуруҳ босқичининг илк турида Сенегални 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

 

Учрашув Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе учун ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлди. У миллий жамоа сафидаги голлари сонини 58 тага етказиб, Франция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

 

Шунингдек, Мбаппе жаҳон чемпионатларидаги голлари сонини 14 тага етказди.

 

Норвегия Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди

“I” гуруҳининг яна бир учрашувида Норвегия терма жамоаси Ироққа қарши майдонга тушди. Скандинавия вакиллари баҳс давомида устунликни қўлдан бермай, рақибини 4:1 ҳисобида таслим этди. Эрлинг Ҳоланд ушбу баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

 

Месси хет-трик муаллифи бўлди

 

Аргентина терма жамоаси гуруҳ босқичининг биринчи турида Жазоир устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Учрашувдаги барча голларни жамоа сардори Лионел Месси киритиб, мундиалдаги илк хет-тригини расмийлаштирди.

 

Мазкур учта гол эвазига аргентиналик афсона жаҳон чемпионатлари тарихидаги голлари сонини 16 тага етказди. Натижада у мундиаллар тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланган германиялик Мирослав Клозе натижасига тенглашди.

 

Бундан ташқари, Месси учун ушбу учрашув алоҳида аҳамият касб этди. У Аргентина терма жамоаси сафидаги 200-ўйинини ўтказди. Шунингдек, Лионел Месси миллий жамоа тарихида гол урган энг ёш ва энг ёши катта футболчи сифатидаги рекордини ҳам сақлаб қолди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистон терма жамоаси FIFА кунларида Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади

Учрашув Жанубий Кореяда бўлиб ўтади.

custom img

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ-2026'нинг энг чиройли 2-голи деб топилди

Шомуродов гуруҳ босқичининг учинчи турида Конго ДР дарвозасига гол киритганди.

custom img

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” билан шартномасини 2031 йилгача узайтиради

Ҳусанов ўтган мавсум клуб сафида 37 та учрашув ўтказиб, жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"