Жаҳон

"Агар Украина ёнса, сизнинг Москвангиз ҳам ёнади" — Зеленский

Украина Россияга жавоб зарбалари ҳақида баёнот берди.

"Агар Украина ёнса, сизнинг Москвангиз ҳам ёнади" — Зеленский

 

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудидаги нишонларга узоқ масофали зарбалар берилиши мутлақо оқланишини таъкидлади. Бу ҳақда у 18 июнь куни оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида маълум қилган деб хабар бермоқда FREEDOM.

 

Зеленский агар Россия урушни тугатишдан бош тортса, Украина жавоб чораларини давом эттиришини қайд этган.

 

“Москвага мутлақо адолатли жавобимиз бор. Агар Путин бу урушни тугатишни истамаса, биз жим ўтирмаймиз — жавоб берамиз. Жавоб кучли ва адолатли бўлиши керак”, — деган Украина президенти.

 

У шунингдек, Россия томонидан Киевдаги Лавра ҳудудига қилинган ҳужумларни эслатиб, Украина бунга жавобан зарур чораларни кўришини билдирганини қайд этган.

 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина урушни истамайди ва уни бошламаган, бироқ давом этаётган ҳарбий ҳаракатларга жавобан ҳаракат қилишга мажбур бўлмоқда.

 

“Биз бу урушни хоҳламадик ва хоҳламаймиз. Аммо агар Украина ёниб кетса, Москвангиз ҳам ёнади. Шунинг учун урушни тугатиш вақти келди”, — деган Зеленский.

 

Шунингдек, Украина президенти Россияга нисбатан кучайтирилган санкциялар ва иқтисодий босимни тинчликка эришишнинг асосий воситаси сифатида кўраётганини билдирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Москвадаги турар жой биноларига ва катта миқдорда ёқилғи етказиб берувчи Москва нефтни қайта ишлаш заводига дронлар ҳужуми уюштирган эди.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.