Жаҳон

Украина Москвага дрон ҳужумлари уюштирди

Ҳужумлар оқибатида турар жойлар ва инфратузилма объектлари зарар кўрган.

Украина Москвага дрон ҳужумлари уюштирди

 

Москва вилояти губернатори Андрей Воробёв маълум қилишича, Украина томонидан амалга оширилган оммавий дрон ҳужумлари оқибатида Москва вилоятининг бир қатор ҳудудларида турар жойлар ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етган.

 

Хусусан, Жуковский шаҳридаги Гагарин кўчасида жойлашган кўп қаватли турар жой биносига дрон урилган. Натижада 23 ва 24-қаватлар оралиғидаги ёнғин чиқиш йўлаги ҳамда иккита балкон плитаси шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ, бино аҳолиси эвакуация қилинган.

 

Любертсида дрон қолдиқлари фитнес маркази ва саноат майдонига тушган. Шунингдек, савдо маркази томига тушган қолдиқлар ёнғинга сабаб бўлган. Ёнғин кўлами ва эҳтимолий жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар аниқлаштирилмоқда.

 

Электростал шаҳрининг Степаново қишлоғида уриб туширилган дрон қолдиқлари хусусий уйнинг томига зарар етказган. Бир аёл енгил жароҳат олган. Радио кўчасида дрон қолдиқлари сабаб юзага келган ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилган.

 

Чехов туманидаги Масново-Жуково қишлоғида дрон ёзги уйга зарба берган. Бино ва қўшимча иншоотлар вайрон бўлган, жабрланганлар қайд этилмаган. Крюково қишлоғида эса дрон қолдиқлари бир нечта ёзги коттежларга тушган, етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

 

Павловский Посаддаги боғдорчилик ширкатида дрон ҳужуми оқибатида иккита ёзги уй ёниб кетган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар иш олиб бормоқда.

 

Шу билан бирга, Москва мери Сергей Собянин дронларнинг бир қисми Москва нефтни қайта ишлаш заводи томон йўналтирилганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ҳужумни қайтаришда давом этмоқда, фавқулодда хизматлар эса оқибатларни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.

 

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 07:30 ҳолатига кўра, пойтахт йўналишида учган 137 та дрон ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари томонидан уриб туширилган.

 

Дронлар таҳдиди сабаб Шереметево аэропортида ҳам вақтинчалик хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"