Жаҳон

АҚШ БМТ гуманитар дастурларига 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди

Маблағларнинг асосий қисми Жаҳон озиқ-овқат дастурига, қолгтан қисми эса Болалар жамғармаси ҳисобига ўтказилади.

АҚШ БМТ гуманитар дастурларига 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди

 

АҚШ ҳукумати Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар дастурларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти маълум қилди.

 

Ажратилган маблағлар 40 дан ортиқ мамлакатда урушлар, гуманитар инқирозлар ва табиий офатлардан жабр кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун йўналтирилади. Маблағларнинг асосий қисми — 800 миллион доллардан ортиғи БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат дастурига (WFP), қарийб 218 миллион доллари эса Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳисобига ўтказилади.

 

Таъкидланишича, ёрдам олувчи давлатлар қаторидан Украина, Эфиопия ва Мянма ҳам ўрин олган. Ажратилган маблағлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш хизматларини қўллаб-қувватлаш, болаларни ҳимоя қилиш, логистика ва бошқа гуманитар эҳтиёжларни қоплашга сарфланади.

 

АҚШ Давлат департаменти UNICEF ва Жаҳон озиқ-овқат дастури ўз ваколатлари доирасида ушбу маблағлардан энг зарур йўналишларда фойдаланишини билдирган.

 

Қайд этилишича, май ойида Вашингтон БМТнинг гуманитар ташаббусларини молиялаштириш учун 1,8 миллиард доллар ажратишини маълум қилган, ўтган йил декабрида эса яна 2 миллиард долларлик ёрдам эълон қилинган эди.

 

Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти халқаро гуманитар дастурлар харажатларини қисқартириш сиёсатини давом эттирмоқда. Трамп Оқ уйга қайтганидан сўнг қатор халқаро дастурларни молиялаштиришни тўхтатган ва АҚШнинг айрим БМТ тузилмалари ҳамда халқаро келишувлардаги иштирокини қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурган.

 

Шунга қарамай, Қўшма Штатлар БМТнинг энг йирик донорларидан бири бўлиб қолмоқда ва глобал гуманитар инқирозларга қарши курашда муҳим молиявий кўмак кўрсатишда давом этмоқда.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"