Ўзбекистон

Наманганда қарийб 4 килограмм гашиш моддаси мусодара қилинди

Наркотик қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб кирилган.

Наманганда қарийб 4 килограмм гашиш моддаси мусодара қилинди

 

Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa хабар берди.

 

Маълум қилинишича, “Тошкент – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган «Собалт» русумли автомобиль Поп туманидаги «Наманган» ЙПХ масканида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Текширув жараёнида транспорт воситасида йўловчи сифатида кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган ва муқаддам судланган фуқарога тегишли сумкадан 3 килограмм 956 грамм «гашиш» моддаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

Терговга қадар текширув давомида ушбу шахс мазкур гиёҳвандлик воситасини ўзининг 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган ҳамшаҳари билан олдиндан тил бириктирган ҳолда қўшни давлатдан айланма йўллар орқали олиб киргани аниқланган. Иккинчи гумонланувчи ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"