Ўзбекистон

Андижонда қўшнисининг фарзандини урган эркак ушланди

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда қўшнисининг фарзандини урган эркак ушланди

Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида вояга етмаган болага нисбатан куч ишлатилгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

 

Ҳодиса 18 июнь куни соат 15:30 атрофида Намозгоҳ маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой каналида содир бўлган. Дастлаб 2016 йилда туғилган икки нафар вояга етмаган бола чўмилиш вақтида ўзаро жанжаллашиб қолган.

 

Шундан сўнг болалардан бирининг отаси, 1988 йилда туғилган фуқаро можарога аралашиб, қўшнисининг вояга етмаган фарзандига нисбатан куч ишлатган. Оқибатда бола тан жароҳати олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси иккинчи қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

 

Эълон қилинган видеомурожаатда эркак ўз қилмишидан пушаймон эканини билдириб, жабрланувчи боланинг ота-онаси, яқинлари ва жамоатчиликдан узр сўради.

 

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Унинг ҳудудни ривожлантириш, инфратузилмани яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.