Сиёсат

АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув тинчлик учун мустаҳкам замин яратади — ТИВ

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумини минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида баҳолади.

АҚШ ва Эрон ўртасидаги келишув тинчлик учун мустаҳкам замин яратади — ТИВ

 

Ўзбекистон АҚШ ва Эрон ўртасида ўзаро Англашув меморандуми имзоланганини ҳозирги мураккаб халқаро вазиятда кескинликни юмшатиш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим дипломатик ютуқ сифатида олқишлади.

 

Қайд этилишича, АҚШ ва Эрон раҳбариятининг муҳим паллада намоён этган сиёсий иродаси ҳамда узоқни кўзлаган ёндашуви халқаро ҳамжамият узоқ вақт кутган тинчликка эришиш йўлидаги барқарор ечим учун мустаҳкам замин яратмоқда.

 

Баёнотда ушбу муҳим ўзаро англашувга эришиш учун зарур шароитларни шакллантиришга ҳисса қўшган Покистон ва Қатар давлатларининг роли алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Туркия, Саудия Арабистони, Миср ҳамда бошқа минтақавий ҳамкорларнинг саъй-ҳаракатлари ҳам юқори баҳоланди.

 

Ўзбекистон томони музокараларнинг навбатдаги босқичлари конструктив руҳда давом этиши, эришилган келишувлар изчил ва самарали амалга оширилиши ҳамда минтақада барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига умид билдирди.

 

Шу билан бирга, низо ва қарама-қаршиликларни халқаро ҳуқуқ тамойиллари, ўзаро ҳурмат ва барча томонларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тинчлик ва хавфсизликни таъминлашнинг энг муҳим шарти бўлиб қолиши таъкидланди.

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқанддаги глобал эътироф: Зироат Мирзиёева халқаро глобал тармоқ раиси этиб сайланди

Самарқандда ўтган халқаро форумда болалар онкологияси, замонавий даволаш усуллари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Eldridge Industries” компанияси бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон ва АҚШнинг ушбу компанияси кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олди.

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев “Росатом” раҳбарини қабул қилди

Учрашувда Ўзбекистондаги илк интеграциялашган АЭС қурилиши, мутахассислар тайёрлаш ва атомчилар шаҳарчасини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТдан халқаро эътироф: Зироат Мирзиёева нуфузли мукофот билан тақдирланди

ЖССТ Бош директори болалар онкологияси соҳасидаги етакчилиги ва болалар саломатлигини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун Ўзбекистон Биринчи хонимига халқаро мукофотни топширди.

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Саида Мирзиёева Огулжаҳон Атабаева ва Лайло Алиева билан учрашди

Ашхободдаги мулоқотда Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик, ўзаро ишонч ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

“Бизнес аниқ қоидалар ва очиқ эшиклар бор жойга интилади” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари Ўзбекистон ҳар бир Америка компанияси билан бевосита мулоқот ўрнатишни режалаштираётганини билдирди.

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Жанетт Рубио Самарқанднинг тарихи ва миллий ҳунармандчилиги билан танишди

Унга Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилди.

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

“Самарқанд глобал савдо чорраҳаси” — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, юзлаб Америка компаниялари Ўзбекистонга узоқ муддатли ҳамкорлик учун келган.