Жаҳон

Толибон Покистон ҳудудидаги ИШИД нишонларига зарба берганини маълум қилди

Толибон зарбалар оқибатида гуруҳнинг етакчи шахслари йўқ қилинганини билдирди.

Толибон Покистон ҳудудидаги ИШИД нишонларига зарба берганини маълум қилди

Толибон Мудофаа вазирлиги Афғонистон билан қўшни Покистон ҳудудида ИШИДга алоқадор деб таърифланган бир қатор нишонларга ҳаво зарбалари амалга оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда Amu TV хабар берди.

 

Вазирлик баёнотига кўра, операция Балужистон ва Хайбер-Пахтунхва вилоятларида жойлашган объектларни нишонга олган. Хусусан, Балужистоннинг Қила Абдулла туманидаги Гулистон ҳудуди ҳамда Чагайи туманидаги Шакараб ҳудудида жойлашган ИШИД-Хуросон (ISIS-К)га тегишли деб кўрсатилган объектлар зарбага учрагани билдирилган.

 

Толибон идораси ушбу ҳудудлар Афғонистон ичида режалаштирилаётган ҳужумлар учун фойдаланилганини иддао қилган.

 

Шунингдек, Хайбер-Пахтунхва вилоятининг Оракзай тумани ҳудудида ҳам қўшимча нишонларга зарба берилгани, улар ҳам ISIS-К билан боғлиқ экани қайд этилган.

 

Толибон зарбалар оқибатида гуруҳнинг етакчи шахслари йўқ қилинганини даъво қилган, бироқ бу борада ҳеч қандай далил ёки тасдиқловчи маълумот тақдим этмаган. Покистон ҳукумати мазкур ҳолат юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермаган.

 

Мазкур баёнот Толибон ва минтақавий давлатлар ўртасида ISIS-К фаолияти борасидаги узоқ йиллик қарама-қаршиликлар фонида эълон қилинди. БМТ ва бир қатор халқаро ташкилотлар Афғонистонда ISIS-К мавжудлиги ҳамда унинг минтақа ва ундан ташқарида ҳужумлар уюштириш салоҳияти борасида мунтазам хавотир билдириб келади.

 

БМТ мониторинг ҳисоботларида ушбу гуруҳ Толибоннинг аксилтеррор операцияларига қарамай Афғонистон ҳудудида фаолиятини давом эттираётгани қайд этилган.

 

Толибон эса ISIS-К таҳдидини ички хавфсизлик нуқтаи назаридан нисбатан паст баҳолаб, гуруҳнинг асосий таянч нуқталари Покистон ҳудудида жойлашганини таъкидлаб келади.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

custom img

Венгрияда полшалик сайёҳлар автобуси ағдарилиб, 12 киши ҳалок бўлди

Полиция ҳайдовчи ухлаб қолган бўлиши мумкинлигини билдирган. Ҳайдовчи ҳибсга олинган.

custom img

Украина Россияга юзлаб дронлар билан ҳужум қилди: Wildberries омборида ёнғин чиқди

Ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Москва ва бошқа ҳудудлардаги айрим аэропортлар фаолияти чекланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"