Жаҳон

Жапаровга яна 8–10 йил имконият бериш керак — Асқар Акаев

Қирғизистон собиқ президенти мамлакатнинг барқарор ривожи учун президент ваколат муддатинини узайтириш зарурлигини таъкидлади.

Жапаровга яна 8–10 йил имконият бериш керак — Асқар Акаев

 

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳамда бир қатор хорижий меҳмонлар, шунингдек собиқ давлат раҳбарлари — Асқар Акаев ва Сооронбай Жеэнбеков иштирокида Чолпон-Ота шаҳрида Иссиқкўл халқаро форуми ўтказилмоқда.

 

Форум доирасида сўзга чиққан Қирғизистоннинг биринчи президенти Асқар Акаев Иссиқкўл форуми 1980 йилларда ёзувчи Чингиз Айтматов ташаббуси билан ташкил этилганини ва бугунги кунга келиб халқаро миқёсдаги муҳим мулоқот майдонига айланганини таъкидлаган.

 

У ўз нутқида дунёда, хусусан Шарқ давлатлари ва АҚШ ўртасида кучайиб бораётган кескинликдан хавотир билдириб, замонавий геосиёсий вазият ва сунъий интеллект билан боғлиқ хавфлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

 

Шунингдек, Асқар Акаев Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг фаолиятига баҳо берар экан, мамлакатда иқтисодий ўсиш ва ижтимоий барқарорлик кузатилаётганини қайд этган. У бу жараёнларни “Қирғизистон иқтисодий мўъжизаси” сифатида таърифлаган.

 

Нутқи давомида Акаев қирғиз халқига мурожаат қилиб, агар амалдаги президентга мамлакат иқтисодий ривожини давом эттириш учун қўшимча ваколат берилса, бу узоқ муддатли барқарорлик ва тараққиётга хизмат қилишини билдирган. У бундай ваколат 8–10 йил давом этиши мумкинлигини ҳам тилга олган.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

Теlegram'даги заифликлар бўйича баҳс: Дуров хакерларни ўз аккаунтини бузишга чақирди

У шунчаки хабар олиш орқали профилни эгаллаб олиш мумкинлиги ҳақидаги даъволарни рад этди.

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

Эмлаш даражаси пасайди, касалланиш ошди: АҚШ қизамиқсиз мамлакат мақомидан айрилди

2026 йил бошидан буён мамлакатда 5 412 та касалланиш ҳолати қайд этилган.

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

АҚШ Украинага Донбассдан чиқиб кетиш эвазига НАТОга аъзоликни таклиф қилди — Зеленский

Украина президенти мамлакат ўз ҳудудларини Россия таркибига қўшилган деб тан олмаслигини таъкидлади.