Спорт

Аббосбек Файзуллаев ЖЧ 1-турида бирйўла икки рекорд қайд этди

Файзуллаев турнирнинг биринчи туридаги энг тезкор ва XXI асрдаги ЖЧда бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи бўлди.

Аббосбек Файзуллаев ЖЧ 1-турида бирйўла икки рекорд қайд этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг 1-турида икки муҳим рекорд муаллифига айланди. 

 

SofaScore платформаси маълумотига кўра, 22 ёшли футболчи Колумбияга қарши учрашувда соатига 36 км тезликка чиқиб, турнирнинг 1-туридаги энг тезкор футболчи сифатида қайд этилди. Бу кўрсаткич барча ўйинчилар орасида энг юқори натижа бўлди. 

 

Иккинчи ўринни Хорватия терма жамоаси вакили Ёсип Станисич эгаллаган бўлиб, унинг максимал тезлиги 35,9 км/соатни ташкил этди. Кучли учликни эса Кот-д'Ивуардан Вилфрид Синго 35,8 км/соат билан якунлади. 

 

Шунингдек, Аббосбек Файзуллаев Жаҳон чемпионатлари тарихида XXI асрда бош билан гол урган энг паст бўйли футболчи сифатида ҳам рекорд ўрнатди. 

 

Опта статистикасига кўра, 167 см бўйга эга футболчи аввалги рекордчи уругвайлик Гиоргиан де Аррасcаэтани ортда қолдирди. Де Аррасcаэта 2022 йилги Жаҳон чемпионатида 173 см бўй билан Гана дарвозасига бош билан гол урган.

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

Роналдиньо яна майдонда: афсонавий футболчи расмий ўйинда қатнашмоқда

46 ёшли футболчи Италиянинг “Равенна” клуби сафида “Форли”га қарши баҳсни асосий таркибда бошлади.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон Россияга имкониятни бой берди

Мезбонлар икки тўп фарқи билан олдинда бораётганига қарамай, устунликни сақлаб қола олмади.

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

Инфантино ЖЧни кенгайтириш фикридан қайтди: жамоалар сони 48 та бўлиб қолади

The Times маълумотига кўра, мусобақани кенгайтириш таклифи UEFA ва Осиё футбол конфедерацияси қаршилигига учраган.

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ҳусанов рўйхатда йўқ: Каннаваро Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги ўйинлари учун таркибни эълон қилди

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Каннаваро Италия клубидан таклиф олса, кетадими? Мураббий жавоб берди

Унинг фикрича, клубдаги мураббийлик фаолиятининг ўзига хос афзаллиги бор.

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

23 йил, 234 та ўйин ва 146 та гол: Роналду Португалия термасидаги фаолиятини якунлади

41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафида 23 йил давомида кийиб келган 7-рақамли футболкасини кейинги авлодга топширишини маълум қилди.

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Осиё кубоги кечиктирилди: турнир қачон ўтказилади?

Бунга минтақадаги вазият, логистика қийинчиликлари ва транспортдаги узилишларни сабаб қилиб кўрсатди.

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Ал-Насср» Тошкентга келмоқда: Роналду қайдномада борми?

«Пахтакор» ва «Ал-Насср» ўртасидаги учрашув 2 ноябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади.