Жаҳон

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил армиясининг Ливан жанубига уюштирган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди, яна 12 киши яраланди. Бу ҳақда Ливан фуқаро мудофааси хизматига таяниб The Guardian хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар Набатия туманида давом этаётган ҳужумлар оқибатларини бартараф этиш ишлари билан шуғулланмоқда. Энг қонли ҳужумлардан бири Тир тумани таркибидаги Бариш аҳоли пунктида содир бўлиб, уч қаватли турар жой биносига берилган зарба натижасида бир оиланинг тўрт аъзоси ҳалок бўлган.

 

Исроил ҳарбийлари ҳужумлар Эрон билан иттифоқчи бўлган Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи томонидан тунда учирилган ракета ва снарядларга жавобан амалга оширилганини билдирди.

 

Жума куни “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасида жангларнинг қайта авж олиши Швейцарияда ўтказилиши режалаштирилган АҚШ–Эрон музокараларининг бекор қилинишига сабаб бўлди. Мазкур учрашувлар шу ҳафта имзоланган муваққат келишувни Эрон ядровий дастурини ҳам қамраб олувчи кенгроқ битимга айлантириш жараёнини бошлаши керак эди.

 

Маҳаллий манбаларга кўра, зўравонликлар Исроилнинг тўрт нафар ҳарбийси, жумладан бир юқори мартабали офицер ҳалок бўлган ҳужумдан кейин кучайган. “Ҳизбуллоҳ” бу ҳужум Исроил томонидан аввалги сулҳ шартлари бузилгач амалга оширилганини даъво қилмоқда.

 

Томонлар сулҳга тайёр эканини билдираётган бўлса-да, унинг амалда кучга киргани ҳозирча расман тасдиқланмаган. “Ҳизбуллоҳ” вакиллари Исроил ҳужумларни тўхтатган тақдирдагина сулҳга риоя қилишларини маълум қилган.

 

Кузатувчиларга кўра, Ливандаги вазиятнинг кескинлашуви АҚШ ва Эрон ўртасидаги дипломатик жараёнларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Минтақадаги можаро оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлган, энергия нархлари кескин ошган ва глобал иқтисодиёт учун қўшимча хавфлар юзага келган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"