Ўзбекистон

Наманганда қалбаки 100 минг долларни 40 минг долларга сотаётганлар ушланди

Қалбаки валюталар хорижда тайёрланиб, айланма йўллар орқали мамлакат ҳудудига олиб кирилган.

Наманганда қалбаки 100 минг долларни 40 минг долларга сотаётганлар ушланди

 

Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида қалбаки валюта савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'гa маълум қилди.

 

Хусусан, Янгиқўрғон туманида яшовчи 1992 ва 1995 йилларда туғилган фуқаролар ҳамда Тўрақўрғон туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган шахс хорижда тайёрланган қалбаки 100 АҚШ долларлик купюралардан иборат жами 100 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг АҚШ долларига сотишни режалаштирган.

 

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар қалбаки 80 минг АҚШ долларини ҳақиқий 40 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Терговга қадар ўтказилган текширувлар давомида ушбу қалбаки валюталар хорижда тайёрланиб, айланма йўллар орқали мамлакат ҳудудига олиб кирилгани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.