Жаҳон

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

Ҳозирча портлашлар ортида ким тургани номаълум.

Покистондаги кетма-кет портлашларда камида етти киши ҳалок бўлди

 

Покистоннинг шимоли-ғарбидаги Хайбер Пахтунхва вилоятида содир бўлган кетма-кет портлашлар оқибатида камида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб хабар берди.

 

Маълумотларга кўра, дастлабки портлаш йўл четига ўрнатилган ва масофадан бошқариладиган қўлбола портловчи қурилма хусусий пикап автомобилини нишонга олиши оқибатида юз берган.

 

Орадан кўп ўтмай, жабрланганлар шошилинч равишда тиббиёт муассасасига олиб кетилаётган пайтда иккинчи портлаш содир бўлган. Натижада қурбонлар сони камида етти кишига етгани маълум қилинган.

 

Ҳозирча ҳужумлар учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Шу билан бирга, Al Arabiya нашри ҳудудда фаолият юритаётган “Теҳрик-э Толибон Покистон” (ТТП) гуруҳи мавжудлигини эслатиб ўтган.

 

Нашрнинг қайд этишича, Покистон ҳукумати мамлакатдаги террорчилик ҳужумлари сонининг ортишини қўшни Афғонистон ҳудудида фаолият юритаётган қуролли гуруҳлар билан боғламоқда. Кобул расмийлари эса бу айбловларни рад этиб келмоқда.

 

Сўнгги ойларда икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб, чегара ҳудудларида қуролли тўқнашувлар ва Покистон томонидан Афғонистон ҳудудига уюштирилган ҳаво ҳужумлари қайд этилган.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"